Ўзбекистон: Мирзиёев кадрлар сиёсатининг 'пойдевори қийшиқ'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Asr.uz
Image caption 52 ёшли Туробжон Жўраев Каримов даврида урилган ва Мирзиёев ҳокимиятга қайтарган 10 нафар юқори мартабали мулозимдан бири эди

Шу ҳафта бошида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан четлатилган Туробжон Жўраев ҳибсга олинган.

Бош прокуратурага кўра, собиқ ҳоким мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва таъмагирликда айбланмоқда.

"Ўзбекистон24" канали тарқатган хабарда Жўраев "ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, пул-маблағларни ўзлаштиргани" айтилади.

Муқаддам Сурхондарë ва Қашқадарë вилоятларига ҳокимлик қилган Жўраев 2013 йилда коррупция айбловлари билан лавозимдан бўшатилганди.

52 ёшли Туробжон Жўраев Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга қайтарган 10 нафар юқори мартабали мулозимдан бири.

Айни пайтда у Мирзиёев даврида порахўрликда айбланиб, қўлига кишан солинган илк вилоят ҳокимидир.

Мирзиёев вилоят ҳокимларини куч тизимлари, хусусан, собиқ МХХ-ДХХнинг назорати ёки асоссиз аралашувларидан озод қилган, "ҳокимлар вилоятга эгалик қилиши керак"лигини айтган.

2017 йилда Президент ҳокимлар сайловини йўлга қўйишга ваъда берган, аммо ҳозиргача унинг баёнотини бирон-бир қонунчилик ташаббуси таъқиб этмаган.

Ўзбекистонда ҳокимлар сайланиши мумкин

Мирзиёев: "У замонлар ўтди, энди ҳокимлар вилоятига эгалик қилади"

Ҳозирча Мирзиёев ижро ҳокимиятида асосан, Каримов давридаги одамларга таянаётгани ва кадрлар ротацияси билан чекланаётганини кўриш мумкин.

Туробжон Жўраевнинг ҳибсга олиниши Мирзиёевнинг кадрлар сиёсати борасида қатор саволларни пайдо қилган.

Хўш, бу сиёсат муваффақиятсизликка учрамоқдами?

Би-би-си Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби, журналист Шароф Убайдуллаев билан суҳбатлашди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002