Ўзбекистон: электрон виза ишга туширилди, сиз синаб кўрдингизми?

e-visa.gov.uz Фото муаллифлик ҳуқуқи e-visa.gov.uz

Ўзбекистонга борадиган сайёҳларга электрон виза берадиган e-visa.gov.uz веб-сайти иш бошлаган.

Ўзбекистонга электрон виза тизимини жорий этиш ҳақида 4 июль куни Президент Мирзиёевнинг қарори эълон қилинган, унда 15 июлдан E-Visa тизимини ишга тушириш белгиланган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилишича, электрон виза туристик мақсадда мамлакатни зиёрат қилмоқчи бўлган хорижий мамлакат фуқароларига берилади.

Электрон виза Ўзбекистонда 30 кунгача бўлишни кўзда тутади ва берилган вақтидан бошлаб 90 кун давомида амал қилади.

Айтилишича, кимдир электрон виза учун мурожаат қилган бўлса, ўша кундан ташқари икки иш кунида Ўзбекистоннинг электрон визасини қўлга киритиши кўзда тутилган.

Электрон кириш визаси учун 20 АҚШ доллари тўлаш талаб қилинади.

Ташқи ишлар вазирлиги E-Visa чет эллик фуқаронинг паспортига ёпиштирилмаслигини, электрон кириш визаси эгаси чегара ўтиш нуқтасида қоғоз ёки электрон кўринишда кўрсатишининг ўзи етарли эканини билдирган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ