Ўзбекистон: Каримов қамаган журналистни Мирзиёев озод этган эди, у энди оиласи бағрида

Муҳаммад Бекжон Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

Ўзбекистонлик собиқ сиёсий тутқун Муҳаммад Бекжон АҚШнинг Сиэтл шаҳрида қарийб 20 йиллик айрилиқдан сўнг фарзандлари билан кўришди.

Яқинлари ўзларининг Фейсбукдаги саҳифаларида ҳаяжонли лаҳзаларни жонли намойиш этдилар.

Муҳаммад Бекжон: "Алвидо, "Жаслиқ!"

АҚШ элчиси Муҳаммад Бекжон билан учрашди

Мамадали Маҳмуд ва Муҳаммад Бекжон "назоратдагилар рўйхати"дан ўчирилган

Муҳаммад Бекжон: 'Қийноқдан қизларимнинг исмини унутдим'

Муҳаммад Бекжон озодликка чиқди

"Эрк" газетасининг бош муҳаррири Муҳаммад Бекжон 1999 йилда Тошкент портлашларида айбланиб, Киевда ҳибсга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Ўша йилнинг кузида Тошкентда ўтган маҳкамада Муҳаммад Бекжон ва бошқа айбланувчилар ўзларига қўйилган айбларни рад этишган ва қийноққа солинганликларини айтганлар.

Ўзбекистон маҳкамалари Муҳаммад Бекжонга чиқарилган 11 йиллик дастлабки маҳкама ҳукмини узайтириб келганлар.

Франциядаги "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти 64 ёшли Муҳаммад Бекжонни "дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист" деб атаган.

18 йилни панжара ортида ўтказган Муҳаммад Бекжон 2017 йил бошида озод этилди.

У ўзининг тутқунликдаги ҳаёти ҳақида "Алвидо, Жаслиқ" ва "Қўрқувнинг нариёғида" деб номланган китобларини нашр этди.

Муҳаммад Бекжон Америкада қолмоқчи эмаслиги, ватани Ўзбекистонга қайтиш истагида эканини айтган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ