200 минг долларингиз борми? Ўзбекистонга сармоя олиб келинг ва яшаш рухсатини олинг

Шаҳбоз Ираж ва Ибрат Сафо
Сурат тагсўзи,

Шаҳбоз Ираж ва Ибрат Сафо

Президент Мирзиёевнинг "Ўзбекистондаги инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш" фармони лойиҳасида Ўзбекистонга камида 200 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун осон шароитларни яратиш кўзда тутилади.

Хорижий фуқаролар камида 200 минг долларга яшаш учун кўчмас мулк сотиб олса, Ўзбекистонда яшаш рухсатномаси соддалаштирилган тартибда тақдим этилади.

Агар улар 200 минг доллардан кам бўлмаган миқдорда акциядорлик жамиятлари акциялари ва улашларини сотиб олсалар, ёки хорижий корхона ташкил этишса, уларга чексиз янгиланадиган 3 йиллик виза берилади, ва улар буни Ўзбекистондан чиқмасдан янгилаб боришлари мумкин бўлади.

Аммо, хорижлик журналистга кўра, кўп тадбиркорлар Ўзбекистонда сиёсат яна ўзгариб қолишидан чўчияптилар.

Афғонистонлик ўн минглаб ўзбек ва туркман тадбиркорлар ўз мамлакатларидаги хавфсизлик муаммолари туфайли Туркияда бизнес қиладилар. Ибрат Сафо билан суҳбатлашган афғонистонлик журналист Шаҳбоз Иражга кўра, улар учун шимолий Афғонистондан чегарани кесиб ўтиб Ўзбекистонда тадбиркорлик қилиш афзал кўришини мумкин.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek