Ўзбекистон: Россиядан қайтганга 18 миллион 400 минг сўм

Россиядаги мигрантлар Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Кимки Ўзбекистонда ишсиз бўлса, кам таъминланган оиланинг аъзоси бўлса ёки Россиядан қайтган мигрант бўлса, энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида гаровсиз микрокредит олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда кўзда тутилган.

"Энергетика мутахассисиман, лекин Россияда ошпазлик қиляпман"

"Россияга меҳнат биржаси орқали келиб кўчада қолдим"

Мирзиёев мигрантлар учун нима қилиб берсин?

Қарор "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" деб номланган.

Бундан кейин Ўзбекистонда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади ва бу жамғарманинг маблағлари янги иш ўринлари барпо этишга йўналтирилади.

Ҳозир Ўзбекистонда энг кам маоши 184 минг 300 сўм этиб белгиланган.

100 та энг кам маош шу кеча-кундузда 2356 АҚШ доллари деганидир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ