Таълим: Ўзбекистонга яна нечта хусусий олий ўқув юрти керак?

Test imtihonlari natijalari Фото муаллифлик ҳуқуқи Anhor.uz

Ўзбекистондаги олий таълим тизимидаги ўткир муаммо ечими йўлида илк қадам қўйилди - илк хусусий Тошкент Ёджу Техника институти(ТЁТИ) абитуриентлардан ҳужжат қабул қила бошлади.

ТЁТИ 1 августдан 31 августгача ҳужжатлар қабул қилишини, 7-8 сентябрь кунлари кириш имтиҳонлари бўлиб ўтишини, октябрь ойидан ўқиш бошланишини эълон қилди.

ТЁТИ архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, бизнесни бошқариш ва туризм факультетларида сабоқни таклиф этмоқда, институтда 1 йил ўқиш нархи 16-20 миллион сўм қилиб белгиланган.

Ўзбекистон: Нега ҳамма ҳам ўқишга киролмайди?

Ўзбекистон, тест синовлари: абитуриентлар барибир йўлини топдими?

Ўзбекистонда янгича тест: 'Биз ҳануз касални ўзини даволаш билан овора бўлаяпмиз'

"СНБ назоратчилари"ни танқид қилган талаба қиз

Бош вазир абитуриентга: "Юридическийда нима қиласан, связга бор"

Ўзбекистон Қозоғистон ёки Туркиядагидек хусусий олий таълим муассасаларига рухсат бериши керак деган таклифлар кўп йиллардан буён айтиб келинади.

Боиси, давлат олий таълими институт ёки университетда ўқимоқчи бўлган ҳамма ўзбекистонликни ҳам қабул қилолмайди, оқибатда 7 йил, ҳатто 18 йил уриниб ўқишга киролмаган инсонлар ҳам бўлди.

Бу йил Давлат Тест маркази Ўзбекистон олий ўқув юртларига 675049 абитуриент ҳужжат топширгани ҳақида хабар қилди.

Шулардан фақат 69000 дан ортиғи бу йил ўқишга киролади, ҳар 10 абитуриентнинг 9 таси уйига умидсиз қайтади.

Ўзбекистонда ўқишга кириш қийинлиги сабабларидан бири ҳарбий хизматни ўтаганлар, зулфиячи қизларга имтиёзлар берилгани, бу йилдан эса ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ва Намангандаги Ибрат мактаби битирувчиларига ҳам олий таълим муассасасига имтиҳонсиз киришга рухсат берилганидир.

2018 йили Россия олий ўқув юртларидаги ўзбекистонлик талабаларнинг сони 17 мингни ташкил этди.

Шу кунларда Фейсбук фойдаланувчиси Шораҳмат Қурбонов қуйидаги ҳисоб-китобни ўз саҳифасида эълон қилди:

"...бу йил Россиядаги олийгоҳларга 250 минг чет эллик талаба қабул қилинар экан ва улардан 3 мингга яқини ўзбекистонлик кишилар бўлиши кутилмоқда экан. Шу 250 минг чет эллик талаба умумий қабул қилинувчиларнинг атиги 5% ини ташкил этаркан. 250 000* 20= 5000 000. Беш миллион талаба ўқишга кираркан! Россия аҳолисини 142 миллионлигини инобатга олсак ҳар 28.4 та одамга 1 та студент тўғри келмоқда. Ўзбекистонда эса 67 минг та бахтиёр студент бўлади бу йил(69200 - Таҳририят шарҳи). Ўзбекистонни аҳолиси 32 миллионлигини ҳисобга олсак ҳар 477,6 та одамга 1 та студент тўғри келади. Ҳамма саволларнинг жавоби шу ерда экану биз билмай юрган эканмиз!"

Демак, олий ўқув юртларидаги таълим сифатида ҳам рақобат бўлиши учун Ўзбекистонга бугунги давлат олий таълим муассасасалари сонича хусусий институт ва университетлар бўлгани маъқул.

Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ