"Ўғлимнинг оқлов ҳукмини ололмаяпман"

Олий суд биноси олдида пикетда қатнашган Нодира Бўлдиеванинг айтишича, Бош прокурор Отабек Муродов сўзи ҳеч қаерда ўтмаяпти. 6 йил олдин судланган ўғлининг оқлаш тўғрисида ҳукм бажарилмаяпти.

Нодира Бўлдиева 4 ойдан бери ўғлини бутунлай оқлаш борасида қилаётган ҳаракатлари бекор кетаётганини айтади. Бу вақт давомида у молиявий жиҳатдан жуда қийналиб қолганини, Олий судда уни ҳеч ким эшитмаётганини билдирди.

Бўлдиевага кўра тизимдаги қоғозбозлик туфайли унинг ўғли оқланган бўлса-да, яна бир модда билан айбдорлигича қолмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek