Ўзбекистон: "Наҳотки бизнинг ўзбек миллатимиз шу даражада оғзи шалоқ бўлиб кетти?"

Сурат манбаси, Instagram/Obid_Asomov
Обид Асомов аввалроқ Фарғонада дарахтлар қолмагани ҳақида видео чиқарган эди
Машҳур ҳажвчи Обид Асомов интернетнинг ўзбек сегментида ёзиладиган шарҳларда сўкиниш ва ҳақорат сўзлари кўплигидан шикоят қилди.
Ўзининг Инстаграм саҳифасида видео мурожаат жойлаштирган санъаткор ўзбекларга ўзини бундай тутиш тўғри келмаслигини айтди.
Ҳажвчи мазкур видео мурожаатини Қурбон Ҳайити байрами арафасида қилаётганини урғулади.
Сиз унинг фикрига қўшиласизми?
Дарвоқе, Би-би-си учун ҳам бу оғриқли мавзу. Матбуотнинг вазифаси хабарлар, хусусан танқидий ва таҳлилий материалларни тарқатиш эканини англамаган шарҳловчилар уятсиз, ҳақоратомуз сўзларни ёзиб қолдирадилар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek