“Ўзбекистон кориз илмини қайта тиклаши керак”

Фото муаллифлик ҳуқуқи uz-travel.uz

Бу йил Ўзбекистонда қаттиқ сув тақчиллиги кузатилди.

Марказий Осиё мамлакатлари бундан кейин тобора кўпроқ сув тақчиллиги билан юзма-юз келиши ҳақида огоҳлантиришлар билдирилаётганига ҳам анча бўлди.

Марказий Осиё сув учун урушадими?

"Риштонда 15 йилдан бери сув йўқ"

Ўзбекистондаги қум бўронидан уч ой ўтиб, Орол мавзуси кун тартибида

Ўзбекистоннинг эса аҳоли учун тоза ичимлик суви ва зироатчилик учун суғориш сувларига бўлган эҳтиёжи йил сайин ортиб бормоқда.

Шундай бир шароитда Совет замонида барпо этилган ва сувга нисбатан "тарихий исрофгарчилик" дея аташ мумкин бўлган мелиорация-ирригация тизимини тежамкор тизимга айлантириш, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли сувдан фойдаланиш келишувларини қўлга киритиш ва 2000 йиллик тарихга эга ер ости сувларини тўплаш каналлари - коризларни қайта тиклаш лозим, деб ҳисоблайди минтақада сувдан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ қатор янги ғоялар ва лойиҳаларни илгари сурган Анвар Ҳусаинов.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Анвар Ҳусаинов: Ўзбекистон кориз илмини қайта жонлантириши керак
Фото муаллифлик ҳуқуқи Wikipedia
Image caption Шинжоннинг Турпонидаги кориз

Кориз - ер ости сувларини йиғиш ва уларни ер юзасига чиқариш учун қуриладиган ер ости иншооти бўлиб, аҳолини сув билан таъминлаш ва суғориш мақсадларида қўлланилади. Коризлар Яқин Шарқ, Жануби-Ғарбий Осиёда тарқалган. Ўрта Осиёнинг тоғли ва тоғ олди зоналарида учрайди. Туркманистон, Ўзбекистонда Бухоро, Самарқанд, Навоий, Жиззах вилоятларида 200 яқин коризлар қазилган. ХХ асрнинг 20-йилларига қадар Ўрта Осиёда кориз сувларидан экинларни суғоришда фойдаланилган. Коризлар кавлаш ер ости сувлари сатҳида рўй берадиган ўзгаришлар ва жой рельефидаги нишабликни аниқ белгилашни талаб этган. Кориз трассаси белгилаб чиқилгач, шу трасса бўйлаб ҳар 5-40 м да қудуқлар кавланган. Қудуқларнинг чуқурлиги 14-15 м дан баъзан 60-70 м гача борган. Қудуқлар сувли қатламга туташадиган лаҳим (туннель) орқали бир-бирига бирлаштирилган. Лаҳимнинг баландлиги 1,5 м, эни 1 м бўлиб, деворлари ёғоч ёки тошлар билан мустаҳкамланган, узунлиги жой нишаблигига қараб бир неча км гача чўзилган. Нуротадаги Мастон номли коризнинг 280 та қудуғи бўлиб, бош қудуғининг чуқурлиги 14 м ва лаҳимнинг узунлиги 3 км бўлган. Кориз қурилиши даврида бу қудуқлар тупроқ-шағални чиқариб ташлашга, коризни ишлатиш даврида эса кузатиш (назорат), тиклаш, тузатиш ва ҳаво алмаштириш учун хизмат қилади.

Ўрта ҳисобда 1 м узунликдаги сув йиғувчи қудуқ 0,3-0,6 л/с сув беради. Кориз кавлашда бир қанча коризчи жамоалар ойлаб ва йиллаб лаҳим ҳамда қудуқлар қазиб, минглаб кубометр тупроқ ва шағал қазиб чиқарган. Нуротада қадимги коризлардан кўпи кўмилиб кетган. Мастак, Зулм, Зулфиқор, Мозор, Хайробод, Султон, Мастон, Кўнчи, Бегли, Тайла, Коризчи сингари 30 дан ортиқ коризлар бўлган. Айрим коризларнинг номидан уларнинг қазилиш тарихи, йили чиқади. Масалан, Зулм коризининг номидаги ҳарфлар йиғиндисидан абжад ҳисобида ҳижрий 970 - милодий 1533-1534 йй.лар ва зифиқор коризидан ҳижрий 1118 - милодий 1706 ёки 1707 йил рақамлари чиқади. Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кориз қишлоғида ва Фориш туманида ҳам коризлардан фойдаланилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ