Бойсунда динозаврларнинг янги излари топилди

Юлия Устинова фотосурати Фото муаллифлик ҳуқуқи .

Бойсун тоғларидаги Бойбулоқ ғорини тадқиқ қилишга борган халқаро экспедиция аъзолари динозавларнинг янги изларини топганлар.

Россия, Франция ва Швейцария спелеологларидан иборат гуруҳ Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Чўлбайир тоғ тизмасидаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларини шу йилнинг 3 августидан 17 августигача ўргандилар.

Ер қаърига йўл Бойсундами?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Бойсунда динозаврларнинг янги излари топилди

Экспедиция аъзолари Чўлбайирдаги жарликлардан бирида Тиранозаврларникига ўхшаш бир неча изларни топганлар.

"Бизнинг давримизда динозаврларнинг янги халқасини топиш - анча кам учрайдиган ҳодиса. Бундан олдин Хўжа Ғурғур Ота тоғ тизмасида динозаврларнинг излари топилган эди. Бу гул эса Чўлбайир тизмасида илк бор динозаврларнинг излари топилди. Излар Бойбулоқ ғори яқинида, ғордан баландликка кўтарилиб боравериш жойида топилди. Изларнинг уч тирноқли эканидан келиб чиқиб мутахассислар бу динозаврларнинг йиртқич тури вакилининг изи деб ўйлашади. Чўлбайирдаги динозавр излари бир неча миллион йиллик излар, деб айтиш мумкин", - деб айтди Би-би-си Ўзбек хизматига халқаро экспедициянинг раҳбари Вадим Логинов.

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

Бойбулоқ ғори Осиёдаги энг чуқур ғор ҳисобланади.

Унинг чуқурлиги 1415 метрни ташкил этади.

Бойсунтоунинг Хўжа Ғурғур Ота тизмасидаги "Dark Star" "Қоронғу юлдуз" ғорлар тизими эса дунёдаги энг чуқур ғор бўлиши мумкин, аммо ҳозирча қатор сабаблар боис ушбу ғорлар тизимини тўлиқ ўрганишнинг имкони бўлмаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ