Ўзбек режиссёри Эдинбургда: Роботлар, феминизм ва сунъий идрок

Комила Маҳмудованинг абстракт спектакли олқишларга сазовор бўлмоқда

Сурат манбаси, Camilla McMoody

Сурат тагсўзи,

Комила Маҳмудованинг абстракт спектакли олқишларга сазовор бўлмоқда

Болалигидан Британияда катта бўлган Комила Маҳмудова Эдинбург Университетида ўқишини давом эттираётган бўлса-да, аллақачон бир неча спектаклларни саҳналаштириб улгурди.

Унинг бу йилги Fringe театр фестивалида намойиш қилган "Чўкаётган каби" номли спектакли нуфузли журналларнинг олқишига сабаб бўлмоқда.

Абстракт асар инсон ва сунъий идрок мулоқоти ёрдамида аёл мавзусига ўзгача ёндошувни қўллайди.

Видеолавҳамизни томоша қилинг.