Ўзбекистонлик 5 ёшли Муҳаммад Али Қирғизистонда ҳаммани тан олдирди

Ҳаммаси Қирғизистоннинг Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг маданий қисми кечаётган Қирчин яйловидаги майдонда юз берди.

Ўзбекистонлик дорбозлар сафида бўлган бу болакай ўзининг маҳорати билан кўпчиликнинг ёдида қоладиган бўлди.

"Болакайга гап йўқ. Танаси жуда қайишқоқ. Келажаги порлоқ эканига шубҳа йўқ. Зўр!", деган олқишлар янгради.

Бу йилги ўйинлар 2 сентябрь куни тантанали очилган, унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган.

Туркия, Қозоғистон, Татаристон раҳбарлари ҳам ҳозир бўлишган.

Мазкур мусобақада жаҳоннинг етмишга яқин давлати вакиллари совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

Ўзбекистонни 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчиси намоён этаётир.

Медаллар учун беллашаётган жаъми спортчиларнинг сони эса, бир ярим мингдан ортади.

Ўйинларда 50 та спорт тури бўйича 500дан ортиқ комплект медаллар жамланмаси ўйналади.

Ўзбекистон ўйинларнинг бешинчи кунида ҳисобидаги 24 та медаль билан медаллар жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Би-би-си Қирғиз Хизматининг мухбири Ойбек Абдилдаев ўзбекистонлик дорбозлар ўзларининг қадимий миллий ўйинларини намойиш этиб, йиғилганлар аксариятини тан олдирган "Кўчманчилар" майдонида бўлган. У мана бу видеолавҳани тайёрлаб юборган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek