Ҳибсдаги блогерлар: Ўзбекистон Каримов даврига қайтмоқдами?

Сурат манбаси, BBC O'zbek
Август ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистонда қатор блогерлар қонунга зид шаклда ҳибсга олиндилар.
Улар нега ушландилар, қаерга олиб кетилдилар ва қаерда сақланмоқдалар, деган саволларга қариндошлари ҳам жавоб беролмадилар.
Инсон ҳақлари фаоллари ҳибсларнинг Ўзбекистон Конституцияси ва қонунчилиги бузилиши билан амалга оширилганини таъкидладилар, ушбу ҳибслар Президент Мирзиёев ислоҳотларига нисбатан ишончсизликни юзага келтириши ҳақидаги огоҳлантиришлар ҳам билдирилди.
Хўш, Президент Мирзиёев бошлаган жамиятни эркинлаштириш ислоҳотлари тугадими?
Ўзбекистон яна эркин фикри учун инсонлар тутқун этилган Каримов даврига қайтмоқдами?
Би-би-си Ўзбек хизматининг навбатдаги жонли мулоқоти ана шу мавзуга бағишланди.
Жонли мулоқотда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов, Россияда истиқомат қиладиган блогер Жамшид Муслимовлар иштирок этди.
Дастур бошловчиси Паҳлавон Содиқ.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek