Гей ўзбеклар Мирзиёевдан эркинлик сўрашмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook
Image caption ЛГБТ фаоллари 120-моддани бекор қилиш талаби билан Ўзбекистон байроғини ҳам кўтаришади.

АҚШда яшовчи ўзбекистонлик ЛГБТ вакиллари Президент Мирзиёевга мурожаат қилиб, ватандаги гейларга тенг ҳуқуқ ва эркинлик беришни сўрашган.

Фаоллар Ўзбекистон ваколатхоналари олдида шиорлар кўтаришган.

"Жаноб Мирзиёев, севги жиноят эмас. Ўзбекистонда гомосексуализмни жиноятлар рўйхатидан чиқаринг!" деб битилган. Ўзбекистон ҳукумати фаолларга қандай жавоб беришган? Лавҳамизни томоша қилинг.

Марҳум Ислом Каримов ўз пайтида бесоқолобозлик ҳақида гапириб, уни жирканч ва ўзбек маданиятига зид, деб атагани айтилади.

Аммо Шавкат Мирзиёев бошқача йўл тутиши мумкинми?

Мамлакат ҳам бошқа қўшнилари каби гомосексуализмни жиноят, деб кўрувчи Совет давридан қолган қонунни бекор қилиши эҳтимоли қанчалик катта?

Алоқадор мавзулар:

Гейлар байрамида нега Ўзбекистон байроғи кўтарилди?

Сауналарда гейлар овланмоқда

Аёлга айланган ўзбек йигити

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek