Гулноранинг $400 миллионли пора ишига Абдулла Арипов қандай аниқлик киритади?

Ислом Каримов ва Гулнора Каримова
Сурат тагсўзи,

Гулнора отаси Ислом Каримов даврида юз миллион долларлаб пора олгани судда кўрилмоқда.

Стокгольмда Телиа (собиқ ТелиаСонера) ширкатининг уч нафар раҳбари бундан 11 йил олдин Ўзбекистон бозорига кириш учун Гулнора Каримовага йирик миқдорда пора беришга оид маҳкамада янги тафсилотлар ўртага чиқмоқда.

Ҳозиргача маълум бўлган далилларга кўра, 400 миллион долларга яқин пора пули бевосита марҳум президент Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовага берилган.

Бировларнинг номига очилган Такилант каби ширкатларга қўйилган пора пуллари ҳам аслида Ўзбекистоннинг собиқ президенти тўнғич қизининг чўнтагига тушгани ҳужжатлар билан исботланмоқда.

Айни пайтда, адвокатлар ўша йиллари Ўзбекистон телекоммуникация соҳасидаги энг йирик амалдор бўлган, ҳозирда эса Ўзбекистоннинг Бош вазири Абдулла Арипов ушбу порахўрлик ишига аниқлик киритишда энг муҳим шахс эканлигини ҳам билдиришган.

Абдулла Арипов дунёда шов-шув бўлаётган бу маҳкама ишига қанчалик алоқадор ва унга қандай ойдинлик киритишга қодир? Видеосуҳбатни кўринг.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Видео тагсўзи, Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Кимлар судга тортилмоқда?

  • ТелиаСонера компаниясининг собиқ ижрочи директори Ларс Найберг;
  • ТелиаСонеранинг собиқ молиявий директори ва вице-президенти Теро Кивисаари;
  • ТелиаСонеранинг Евросиёда бизнес қилиш бўйича маслаҳатчиси Ули Туима;

Прокурор Стетлерга кўра, бу уч шахс Ўзбекистон телеком бозорига кириш учун Гулнора Каримовага юз миллионлаб пора беришган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати ҳозир маҳкамани кузатаётган Озодлик радиоси мухбири Замира Шукур билан суҳбатлашди.

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek