‘The Guardian’: Ўзбек палови дунёдаги энг зўр ўнта ‘street food’дан биттаси

Бу каби хулосага Британияда чоп этилувчи энг нуфузли нашрлардан бири бўлган "The Guardian" ўқувчилари келишган.

Улар ўзлари саёҳат қилган давлатлардаги "шахсий тажрибалари"дан келиб чиқиб, ўз танловларини айтишган.

Ўзлари "дунёдаги энг зўр ўнта "street food"дан биттаси, деб топган таомларига атрофлича таъриф беришган.

Нимаси ўзларига ёққанига бирма-бир тўхталиб ўтишган. Ўз таърифларида тортиниб ўтиришмаган.

Робнинг ўзига ўзбекча тўй палови қанчалар ёққанига оид иқрори яна "Ўзбекона меҳмоннавозлик", деб номланувчи ички сарлавҳача остида берилган.

Палов дунёнинг кўплаб давлатларида пиширилади.

Эътироф

Сурат манбаси, abduazizmadyarov

Аммо Ўзбекистон дунёда энг катта, энг оғир палов пишириш бўйича ҳозир амалдаги Гиннес рекордчиси ҳам саналади.

Ўзбек ва Тожик миллий дастурхонининг шоҳ таоми ва кўрки бўлган палов, у билан боғлиқ урф-одат ҳамда анъаналар 2016 йилда ЮНЕСКО томонидан "Инсониятнинг номоддий маданий мероси" рўйхатига ҳам киритилган.

ЮНЕСКО паловни Ўзбекистон ва Тожикистонда умумий маданий мероснинг ажралмас бир қисми сифатида эътироф этган.

Палов ҳам кундалик ва ҳам байрам дастурхонининг кунда-шундалик таоми экани, уни тайёрлаш ва танаввул қилиш жараёни одам танламаслиги, бойу камбағалнинг бошини бир жойда қовуштириши алоҳида таъкидланган.

Бундан ташқари, паловнинг худойи ва аза маросимларида ҳам бирдек дастурхонга тортилувчи таом эканига диққат қилинган.

Соҳа мутахассисларига кўра, палов пишириш анъанаси ота-онадан фарзанд, устоздан шогирдга ўтиб келади, дўсту биродарлар орасида ва турли маросимларда бир анъана кўринишини олган.

Палов инсонлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлайди, хуллас-калом, миллий маданиятнинг ўзига хос бир қисми ҳисобланади.

Палов

Сурат манбаси, bahriddinchustiy

Қайси давлат ёки минтақада тайёрланиши, пишириш услуби ва солинажак масаллиқларига қараб, биргина паловнинг 200 га яқин тури борлиги айтилади.

Пилаф”, “Пилафи”, “Гамопилафо”, “Челов”, “Катеҳ”, “Дами”, “Пулов”, “Пилав”, “Палов”, “Бирёний”, “Пайелла каби турлича номлар билан ҳам аталади.

Айрим маълумотларга қаралса, палов ҳали Искандар Зулқарнайн даврида бақтрияликлар дастурхонининг шоҳона таоми бўлган.

Паловнинг отаси эса, тиббиёт илмининг султони Абу Али Ибн Сино, деган даъволар ҳам йўқ эмас.

Палов, асрларки, ўзбекларнинг ҳам миллий ўзликларини намоён қилувчи шоҳ таомларидан бири бўлиб келган.

Айнан ўзи татиб кўришга муваффақ бўлган ўзбек паловининг таъмини ҳам инобатга олган ҳолда, америкалик таниқли сайёҳ Ли Аббамонтэ яқинда Ўзбекистонни жаҳоннинг "Таомларига гап йўқ" 30 та давлати сирасига киритганди.

Би-би-си Ўзбек Хизмати сўнгги янгилик манзарасида Тошкентдан айни шу рекорд палов ташаббускорларидан бири, ўзбекистонлик таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий билан боғланди.

Хабар борасида унинг муносабати билан қизиқди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.