Ўзбекистон: Қамоққа ташланган блогерлар муддатидан олдин озод этилмоқда

блогерлар Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

2 ҳафта олдин ёппасига 15 суткага қамалган блогерлар бирин кетин озодликка чиқмоқда. Шу вақтгача Адҳам Олимов, Миразиз Аҳмедов ва Дилшод Халиловларнинг озодликка чиққани тасдиқланди.

14 кун қамоқда ўтирган Мусанниф Адҳам тахаллуси билан машҳур блогер Адҳам Олимов Би-би-сига эксклюзив интервью берди.

Адҳам Олимов қамоқда унга нисбатан қийноқ қўлланилмаганини айтди. Бироқ руҳий босим бўлганини маълум қилди.

Блогер компьютер ва қўл телефонларини орган ходимларида олиб қўйганини билдирди. Унинг айтишича, комьютердан чиққан айрим материаллар бўйича ҳали сўроқ жавобга қатнайди.

Блогерларнинг нима сабабдан белгиланган муддатдан олдин озод этилгани маълум эмас.

Диний ҳуқуқларни ҳимоя қилган блогерларнинг қамоққа олинишини турли халқаро ташкилотлар қоралаган.

Уларнинг озод қилишни сўраган тошкентлик имом Фазлиддин Парпиев Диний идора томонидан ишдан олинган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek