Ўзбекистон, интернет тезлиги: “Мирзиёев, ёрдам беринг”, “Проста кааааашмар”

Ўзбекистондаги интернет тезлиги билан боғлиқ аҳвол, айниқса, сўнгги ҳафталарда ижтимоий-мулоқот тармоқларини қизитган яна бир топ мавзулардан бирига айланган. Алал-оқибат, куни-кеча ушбу мавзуга шахсан мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзи эътибор қаратган.

Кибер фазода турфа ўзбекистонликларнинг шикоятлари кучайиб бораётган бир манзарада президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи ушбу масалага эътибор қаратган.

Мамлакат раҳбари бошчилиги остида бўлиб ўтган йиғинда эътибор айнан Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг бугунги аҳволига қаратилган.

Телефон ва интернет фойдаланувчиларига кўрсатилаётган хизматлар сифати пастлиги расман эътироф этилган.

Мавжуд алоқа тармоқларининг атиги 27 фоизи оптик толали, қолгани мис симли линиялардан иборат экани ошкора танқид қилинган.

Интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш, алоқа тармоқларини тўлиқ оптик толага алмаштириш бўйича кўрсатмалар берилган.

"Ўзбектелеком" компаниясининг нуфузини оширишга қарор қилинган.

"Ўзмобайл" миллий мобиль алоқа операторини ривожлантириш бўйича ҳам топшириқлар берилган.

Мазкур вазирлик раҳбариятини ўзгартиришга нега "мажбур бўлингани" сабаби ҳам унинг фаолиятидан қониқмаслик мазмунида изоҳланган.

Ўзбекистон: Ҳукумат веб-сайтларни суд қарорисиз ёпиши мумкин

Ўзбекистон интернет кафелари устидан назорат кучайтирилди

Ўзбекистон: халқ норозилиги интернет ижтимоий тармоқларида

Акс-садо

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek

Ҳатто Тошкентдаги ана шу йиғин ҳақидаги хабарнинг ўзи ҳам ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларининг кўплаб комментларига сабаб бўлган.

Улардан бири интернет тезлиги билан боғлиқ аҳволни "проста кааааашмар", дея баҳолаган.

Фолловерларимиз орасида, ҳатто, интернет "умуман ишламайди. Сиз тезлик ҳақида гапирасизми, ҳурматли админ?", деганлари ҳам кўрилган.

Яна бирлари эса, "Секин ишлаши бир ёқда турсин, нархини айтинг", - дея муаммонинг кўламига янада ойдинлик киритишган.

Унинг, айниқса, талабаларга қанчалик қимматга тушаётганини таърифлаш учун айрим интернет фойдаланувчилари "Бизда миллионернинг боласига белгиланган бу нархлар!!!!!", дейишгача боришган.

Бошқаларининг ёзишича, ўзларига ҳали Wi-Fi етиб ҳам келмаган.

Уларнинг орасида "Интернет у ёқда турсин, кўп жойларда телефон антенналариям жуда суст ишлайди", - деганлар ҳам топилган.

Айримлар Тошкентдаги йиғин манзарасида ҳам президент Мирзиёевдан ушбу муаммога шахсан ўзи эътибор қаратишини илтимос қилиб қолишган.

"Бўлди, мана, президент эътибор қаратди-ку, энди ҳаммаси яхши бўлади", деб, Тошкентдаги йиғин ўзларида қандайдир умид уйғотганлар ҳам кўрилган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати ҳам мавжуд вазиятга оддий ўзбекистонликлар нигоҳида назар ташлашга қарор қилди.

Улар қолдирган айрим фикрлар асосида мана бу видеолавҳачани тайёрлаб, эътиборингизга ҳавола этди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek