Ўзбекистон: “Мирзиёев билан бизнес қилса бўлади”

Pearse Rutweldge Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek.com

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги бизнес муҳитини яхшилаш, имкони борича кўпроқ хориж сармояларини иқтисодиётга жалб қилишга жиддий бел боғлаган.

Бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритилмоқда, имтиёзлар жорий этилмоқда.

"Асосийси, қонун устуворлиги таъминланиши керак, хорижлик сармоядор эртага шароит ўзгариб қолмаслигига, Ўзбекистонга киритган маблағига куйиб қолмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак", дейди Британиядаги Lapwing Advisers компанияси директори Пирс Ратледж.

Lapwing Advisers Ўзбекистон ҳукуматига иқтисодий ислоҳотлар борасида таҳлиллар, маслаҳатлар билан кўмаклашишга келишган ва компания мутахассислари ўз тадқиқотларини бошлаганлар.

Lapwing Advisers компанияси директори Пирс Ратледж шу кунларда Тошкентдан қайтди ва Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида ташкил қилинган тадбирда иқтисодий ислоҳотлар борасидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Нега Ғарб инвесторлари Ўзбекистонга сармоя ётқизишга шошилмаяптилар?", деган саволни бердик биз Пирс Ратледжга.

Лондондаги Ўзбек элчилигида бўлиб ўтган тадбирда Би-би-си Ўзбек хизмати дастлаб Пирс Ратледждан охирги сафарида Тошкентда қандай ўзгаришларга гувоҳ бўлгани ҳақида сўради.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ