Ўзбекистон-Россия: Мигрантлар юк ташувчилардан нега норози?

Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирлари оилаларига нафақат пул, балки "юк" ҳам юбориб туришади.

Яъни, совға-саломлар, оилага ва рўзғорга керакли буюмлар, кийим-кечак, маиший техника ва ҳоказолар.

Агар, топаётган даромадлари билан қиёсланса, бу маҳсулотлар Россияда Ўзбекистондагисидан анча арзон. Устига устак, жуда сифатли.

Юк юборишнинг муҳожирлар орасида оммалашган усули эса, такси ҳайдовчиларидан бериб юбориш.

Юкнинг ҳар бир килограмига камида 200 рубль ҳақ тўланади. Аммо бу совғалар манзилига етиб бораяптими?

Муҳожирлар орасида юк элтувчилардан норозилик, совғалари эгасига етиб бормай йўқолиб кетганлигидан шикоятлар жуда кўп.

Россия: Ўзбек мигрантлар қандай қилиб энг кам маош олиб, уйига энг кўп пул жўнатмоқда?

Россия, Москва: "Мигрантлар қачонгача қўрқишади ва нима учун?"

Ўзбекистон-Россия: Мигрантларнинг жасадлари ҳақида ҳозир ким қайғурмоқда?

Бугунги жонли эфиримиз Россиядан Ўзбекистонга юк ташиш хизмати билан шуғулланувчи ЮМЭКС МЧЖ раҳбарлари Бобурмирзо Абдурахмонов ва Аъзамжон Каримбердиевлар билан айни мавзуда.

Эфир бошловчиси Би-би-си Ўзбек Хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳаёт.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek