Россия: Ўзбек қизи сарпосига "Реал" Мадрид кийимларини йиғмоқда

Сурайё сепини ёйганда янгалар лол қолишса керагов...

Инстаграмда Сурайё Ўктамованинг боксчи Ҳабиб Нурмагомедов ғалабаси учун пул эмас, балки сабзавот тикмоқчи бўлган ҳазил видеолавҳаси интернетда баҳсларга сабаб бўлди.

Сурайё бу лавҳа билан машҳур боксчининг жанги учун гаровга пул тиккан бир хонандага ҳазилнамо жавоб берганини айтади.

Аслида Сурайё бокс эмас, футбол ва "Реал"(Мадрид)нинг ашаддий мухлисаси.

Би-Би-Си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида Сурайё нафақат спортга қизиқиши, балки муҳожирлик тарихи ҳақида ҳам сўзлади.

Сурайё Ўктамова Москвага ишлашга келганида 15 ёшда эди.

Шароит тақозосига кўра, уй олиш учун онаси билан муҳожиратга юз тутишга мажбур бўлишди.

Бундан 7 йил олдин ишини фаррошликдан бошлаган ўсмир қиз ҳозирда бизнес ташкилот ошхонасида админстратор ёрдамчиси бўлиб ишлайди.

Алоқадор мавзулар:

Ўзбек аёл уни зўравон эркакнинг бармоғини юлиб ташлади

Чемоданда чегарадан ўтмоқчи бўлган ўзбек аёли

Ўзбек аёли ИШИДга нега 1 миллион рубль берди?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek