Тожикистон: Қамоқхонада ғалаён кўтарилди, қурбонлар бор, аммо расмийлар ҳамон жим

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption Хужанд

Тожикистон шимолидаги Хужанд шаҳрида жойлашган қамоқхонадаги ғалаён чоғи қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Баъзи ахборот агентликлари ўз манбаларига таяниб, 20 маҳбус ўлдирилгани ҳақида хабар берган.

Россия ахборот агентлиги Риа Новости Суғд вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси 13 киши қурбон бўлгани ҳақида айтган.

Айни хабарда айтилишича, ИШИД аъзоси бўлган маҳбуслардан бири қамоқҳона қўриқчисини қуролсизлантириб, нозирларга қарата ўт очган.

Маҳбуслар ғалаёни милиция томонидан бостирилган.

Расмийлар нима дейди?

Ҳозирча бу воқеа юзасидан аниқ маълумотлар берилгани йўқ. Би-би-си билан суҳбатлашган маҳаллий шарҳловчилардан бирининг ўз манбаларига таяниб айтишича, қурбонлар ва ярадорлар орасида ҳуқуқ-тартибот ходимлари ходимлари ҳам бор.

Азия Плюс ахборот агентлиги манбаси ҳам маҳаллий шифохонага бугун олти нафар хавфсизлик ходимлари келтирилганлиги ва улар ўқотар қуролдан жароҳатланганини айтган.

Шифохонадаги манба АП агентлигига « …уларнинг жароҳатлари ўрта-оғир даражада эканини, аммо ҳаётларига хавф йўқлигини» айтган.

Тахминлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek

Айни воқеада кўтарилаётган асосий тахмин яна ИШИД ва «исломий экстремистлар» чекига тушмоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Тожикистон қамоқхоналари ва ҳибсхоналарида қийноқ қўллаш ҳолатлари жуда кенг тарқалган.

Маҳбуслар аксарият ҳолатлари ўз яқинларига қамоқхоналарда нозирларнинг ноинсоний муносабатларидан нолиб келишган.

Маҳаллий экспертларнинг яна бир тахмини ғалаёнга қамоқхонадаги жиноий гуруҳларнинг ўзаро келишмовчилиги ёки қамоқхонадаги вазиятдан норозилиги сабаб бўлгани ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Тожикистон: Хорижлик сайёҳларга ҳужум қилганлар устидан суд бошланди

Ислом олами: "Соқол ёки нон" танлови қаршисида қолган мусулмонлар

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek