Ўзбекистон: Собиқ чегара зобити буйруқни бажаргани учун жазоланганини айтмоқда

Рашид Аллашукуров Ўзбекистон собиқ МХХ Чегара қўшинларининг капитани.

2013 йилда Фарғона округ суди томонидан ҳарбий унвонларидан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баробари миқдорида жаримага маҳкум этилган.

Ҳарбий суд Аллашукуровни ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқишда айблаган.

Унинг ўзи ўзбек-қирғиз чегарасида амал қилган уюшган жиноий гуруҳ қурбони бўлганини даъво қилади.

Собиқ чегарачига 2011 йил декабрида чегара тартибини бузган фуқарони чегара ҳудудидаги муҳандислик иншоотида меҳнат қилишга мажбурлаганлик айби қўйилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Courtesy

Аммо ҳозирда ишсиз бўлган собиқ зобитнинг айтишича, у чегара тартибини бузган фуқароларни ободонлаштириш ишларига жалб қилиш бўйича Чегара қўшинлари раҳбариятининг оғзаки буйруғини бажарган, холос.

Ўзбекистон-Тожикистон, Мирзиёев-Раҳмон: Ислом Каримов кескин қарши бўлган Роғун очилиш арафасида

Ўзбек-Қирғиз чегараси очилган

Ўзбекистон-Қирғизистон: "Дўстлик" чегара ўтиш маскани очилди

У буйруқларнинг бажарилишига доир барча ҳисоботлар ўзи бошлиғи бўлган Фарғона вилояти ҳудудидаги 8-Лоғон чегара жанговар ҳисоб-китоб олиб бориш рўйхатида қайд этилганини айтади.

Собиқ чегарачининг даъво қилишича, у аслида чегарада контрабандага қарши курашгани ва пора олмагани учун жазоланган.

Ўзбекистон Олий суди Аллашукуровнинг аризасини жавобсиз қолдирган.

Суҳбатни тингланг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek