Ўзбекистон, Россия, Туркия...: Четга ишлашга кетаётган ўзбек аёллари иснодми?

Расмий рақамларга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида биргина Тойлоқ туманидан беш мингга яқин хотин-қиз чет элларга ишлаш учун кетган. Нисбатан анъанадор бўлган Ўзбекистонда ҳамон аёлларнинг бошқа давлатларга иш излаб кетишига салбий қарашлар мавжуд.

Меҳнат муҳожирлиги мустақил Ўзбекистон учун чорак асрлик воқеъликка айланиб бўлди. Аммо ҳануз хотин-қизларнинг четга чиқишига қораловчи, таъбир жоиз, айбловчи бир қараш ҳукмронлиги кузатилади.

Айнан хотин-қизлар назарда тутилганда, салбий бир воқеъликми ва ёки ижобий? Бу масалада буниси қора, буниси оқ, дея қатъий хулоса чиқариш қанчалик ўринли?

Би-би-си Ўзбек чоршанба куни Youtubeдаги каналида ана шу мавзуни кўтарди.

Жонли дастурда Ҳалл университетида аёллар мавзусини тадқиқ қилган мутахассис Ҳафиза Бўронова, Москвада 15 йилдан бери меҳнат муҳожири бўлиб юрган Матлуба Бегматова ҳамда ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад иштирок этди.

Дастурни Феруза Раҳмон олиб борди.

Ўтган икки йил ичида Ўзбекистонда хотин-қизлар билан мулоқот давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Мирзиёев уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган фармонни ҳам имзолади.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси Халқаро Миграция ташкилоти, ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси билан халқаро лойиҳаларга қўл урди.

Бироқ меҳмонларимизга кўра, бу чоралар миграция муаммосини ҳал қилиш учун етарли эмас.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek