Ўзбекистон: Инсон ҳақлари фаолларига Каримов замонидагидек босим қилишга ким буйруқ берди?

Ўзбек расмийлари инсон ҳуқуқлари фаоллари, жумладан, яқинда тутқунликдан озод этилган фаолларни таъқиб қилишни тўхтатишлари лозим, дейилади қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эълон қилган мурожаатда.

Ўзбекистонлик инсон ҳақлари ҳимоячиларига ўз мамлакатида бўлаётган муносабатдан хавотир билдирган ташкилотлари орасида Amnesty International, Civil Rights Defenders, Front Line Defenders, International Partnership for Human Rights (IPHR), Human Rights Watch ва Норвегиядаги Хельсинки Қўмитаси бор.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Hrw.org

Охирги ойларда Ўзбекистон махсус хизматлари ўзбекистонлик фаоллар ортидан кузатишни яна қайта бошлаганлари халқаро ташкилотларни норози қилмоқда ва улар расмийларга мурожаат қилиб инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ўз фаолиятини эмин-эркин юритишларига монеълик қилишни тўхтатишга чақирдилар.

Фаолларнинг ортидан яна одам қўйилиши Ўзбекистонда охирги вақтларда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлида юз берган ижобий ўзгаришлардан ортга қайтишни англатади, дея огоҳлантирмоқдалар халқаро ташкилотлар.

"Мени нега кузатишади? Мен ҳақиқат бўлсин, ҳамма қонуний асосда ишласин, қонун бўлсин, ҳалоллик бўлсин ва ҳоказо деб юрибман. Менинг қаршимда турганлар нима учун менинг шу ҳолатимдан қўрқиши керак ва менинг орқамдан кузатиши керак?", дейди 2008 йили сохта айбловлар билан қаматилган ва 2017 йили октябрида озодликка чиқарилган 67 ёшли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Турғунов.

Аъзам Турғунов сингари қатор маҳаллий фаолларга Самарқанддаги инсон ҳуқуқлари форумига қатнашишга рухсат берилмаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ