Ўзгараётган Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов диктатураси асоратларини фақат туризм билан арита оладими? Видео

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek

Ислом Каримов ўлимидан кейин Ўзбекистоннинг дунёга тобора очилиб бораётганини бугун инкор этиш қийин.

Мамлакат оммавий-ахборот воситалари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ортаётгани билан боғлиқ мавзуни деярли ҳар куни эслатиб ўтишади.

Ғарб матбуотида ҳам бот-бот бу яқингача дунё кўзидан четда қолаётган мамлакатнинг қадимий шаҳарлари, бетакрор тарихи ва ҳатто паловини мадҳ этувчи мақолалар, филмлар бўй кўрсатадиган бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ички ва ташқи сиёсатда, иқтисодда бошлаган ислоҳотлари ҳам Ғарб мамлакатларида хуш қаршиланмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek

Табиийки, 26 йиллик турғунликдан ва аксарият кузатувчилар назарида мухолифатсиз диктатурадан кейин ўнгланиш осон бўлмайди.

Image caption Бен Тавенер

Гарчанд, бугун ҳам мамлакатда мухолифат кучларига изн берилмаган эса-да, мухолиф фикрлар Каримов давридаги каби бўғилаётгани йўқ.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Бухоро амирининг Эрмитаждаги чодири

Би-би-си ижодий гуруҳи билан Рус хизмати журналисти Бен Тавернер яқинда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатда бўлган. Ғарб журналистлари учун бу саёҳатни Ўзбекистон расмийлари уюштиришган. Тошкент, Бухоро ва Самарқанднинг гўзаллигига мафтун бўлган журналист ўз таасуротлари асосида филм суратга олган. Филмда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида ҳикоя қилинади, шу билан бирга бугунги муаммолар ҳам тилга олинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати журналисти Бухоро ва Самарқандда

"Ўзбектуризм" Бухоро амирлиги даврига саёҳат уюштиради

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek