Ўзбекистон - Россия: Ўзбек қизи нега рўмолда куйлайди, тақиққа учрамайдими?

Анора ҳам ўзбекзабон ва ҳам русийзабон аудиторияга Кумуш Раззоқованинг "Бермайман" қўшиғи ижроси орқали танилди.

Аммо унинг асли самарқандлик эканлигини кўпчилик билавермайди.

Анора ўзбек, рус, даргин тилларидаги қўшиқлари билан Доғистонда машҳур.

У ҳозир бор-йўғи 28 ёшда, ўзининг интилиши, қўшиқчиликка бўлган ҳаваси туфайли шу даражага етган.

Анора ўзининг ҳали-бери оила қуриш режасида эмаслиги, аввалига ижод билан яхшилаб шуғулланиш ниятида эканини айтади.

Ўзбекистонлик ёшгина бир қўшиқчи сифатида у бунга қандай қилиб эришди?

Хонанданинг Доғистондаги қўрқуви, у ердаги ўзбеклар ҳақида суҳбат.

Ва кўпчиликни қизиқтирган савол: нима учун доим рўмолда куйлайди, рўмолу ёпиқ либослар билан ТВга, саҳнага чиқишига тақиқлар борми?

Унинг Би-би-си Ўзбек Хизматига берган эксклюзив интервьюсида.

Ўзбекистон, Россия, Туркия...: Четга ишлашга кетаётган ўзбек аёллари иснодми?

Россия: Ўзбек қизи сарпосига "Реал" Мадрид кийимларини йиғмоқда

Юсуф Розиқов:'Москва кўз ёшларга ишонмайди'

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek