Ўзбекистон: Мирзиёевнинг ислоҳотларига нима бўлмоқда?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ўзбекистон: Мирзиёевнинг ислоҳотларига нима бўлмоқда?

4 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганига икки йил тўлди.

Ўтган икки йил мобайнида давлат раҳбари бирон марта ҳам маҳаллий ёки хорижий матбуотга интервъю бермаган.

Аммо у ўзининг ҳаракатлар стратегиясини эълон қилган ва жамоатчиликда ана шу стратегиядаги мақсадларнинг бажарилишига қараб Мирзиёев президентлигининг икки йилига баҳо бериш имкони бор.

Шавкат Мирзиёев: Ислом ва Каримов ўртасида

Ўзгараётган Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов диктатураси асоратларини фақат туризм билан арита оладими?

Ўзбекистон: "Мирзиёев билан бизнес қилса бўлади"

Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент пропискаси, Facebook ва YouTubeнинг блокланиши энг фаол муҳокама қилинган мавзуларга айланган.

Пойтахтда прописка тартибининг сақланиб қолаётгани ва ижтимоий тармоқларнинг чекланиши 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида эълон қилинган тамойиллар ва илгари сурилган мақсадларга зид.

Бу эса жамоатчиликда Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар ортга қайтмоқдами, деган саволларни пайдо қилган.

Би-би-си аввалроқ бу мавзуларни Лондонга сафар қилган Ўзбекистон Адлия вазирининг ўринбосари Акбар Тошқулов билан муҳокама қилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek