Ўзбекистон: Ўғли ИШИДга қўшилиб кетган ота-она нега ватанга қайтолмаяпти?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: Ўғли ИШИДга қўшилиб кетган ота-она нега ватанга қайтолмаяпти?

Бир вақтлар эътиқоди туфайли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган қўқонлик Жамол Аҳмедов оиласи билан Туркиядан ватанига қайта олмаяпти. У ва оиласига очилган жиноят ишида 16 ёшли ўғлини ИШИД сафига жалб қилиш айблови ҳам бор.

Жамол Аҳмедов ўзининг айби йўқлиги ва ўғли Абдулаҳад Сурияга кетиб қолгани учун ундан воз кечганини айтиб Ўзбекистондаги тегишли идораларга мурожаат қилган.

Мурожаатлари эса унга нисбатан жиноий иш очган Қўқон шаҳар ИИБ юборилаверган.

Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари Аҳмедов, унинг хотини, ўғли ва келинини Жиноят кодексининг 223-моддаси асосида чегара тартибини бузиш ва 127-моддаси асосида вояга етмаган болани жиноятга жалб этишда айблаб, эҳтиёт чораси ўлароқ ҳисбда сақлашга сиртдан ҳукм қилган.

Жамол Аҳмедов Президент Шавкат Мирзиёевнинг четда "адашганлар ва қўлига қурол ушламаганларни қайтиб келса кечирамиз", деган ваъдаси уларга нисбатан ишламаётганини айтади.

У Ўзбекистонда диний таълим олишга имконият бўлганида таъқиблардан қўрқиб ўзга юртларда сарсон бўлиб юрмаслигини ва ўғли ҳам жангари гуруҳларга қўшилиб кетмаган бўлишини айтади.

16 ёшли Абдулаҳад Аҳмедов 2014 йилнинг ёзида Истанбул диний таълим олаётган вақти ИШИД тарғиботчиларининг таъсирига тушиб қолади.

У ота-онасига айтмасдан Сурияга кетиб қолган.

2 ой махсус таълимотдан ўтганидан сўнг ота-онасига қўнғироқ қилиб ўзининг Сурияда эканлигини билдирган.

"Биз Истанбулдан 650 километр узоқликдаги Кастамону шаҳрида эдик. Зудлик билан етиб келиб, уни ортга қайтаришга ҳаракат қилдик. Умуман гапимизга кирмади. Кейин ундан воз кечдим", дейди ота.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek