Ўзбекистон, Мирзиёев: хорижга чиқиш паспорти ОВИРдан фарқ қиладими?

Ўзбекистон расмийларига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан мамлакат фуқароларининг хорижга чиқишига рухсат берадиган ОВИР стикери бекор қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил августидаги қарорига биноан, янги йилдан ўзбекистонликлар четга хорижга чиқиш паспорти билан чиқа оладилар.

Хўш, бу янгиликлар оддий одамлар учун нимани англатади?

Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTube жонли дастурида ана шу саволга жавоб изланди.

Дастурда Канадада истиқомат қиладиган юрист ва журналист Бахтиёр Шоҳназар, Москвада фаолият юритаётган ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад иштирок этдилар.

Дастур бошловчиси Феруза Раҳмон.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ