Каримов қулга айлантирган халқни Мирзиёев қандай озод қиляпти?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Каримов қулга айлантирган халқни Мирзиёев қандай озод қиляпти?

Ўзбекистонда охирги икки йилда фуқароларни қулликка солиш жадал тушиб кетган. Қулдорлик бўйича Ўзбекистон 167 давлат ичида 67 чи ўринга тушган. Икки йил олдин Ўзбекистон иккинчи ўринда турган эди.

Халқаро қулдорлик кўрсатгичининг жорий йилги ҳисоботида Ўзбекистон шунчалик катта ижобий натижага эришганки - мамлакатдаги аҳвол 67 давлатдан яхшиланган. Инсонларни қуллик шароитидан чиқариш бобида Ўзбекистон Туркия ва Россиядан ҳам кўра яхши натижага эришган

2018 йилда Қулдорлик бўйича Ўзбекистон 167 давлат ичида 67 чи ўринга тушган.

Марҳум Каримов тирик бўлган 2016 йилда ҳам Ўзбекистон дунёда замонавий қулдорлик авж олган энг ёмон икки давлатдан бири бўлган. Бири Шимолий Корея, бошқаси Ўзбекистон эди.

Баъзан бу рўйхатга Африканинг Мавританияси ҳам қўшиларди.

Бунга бош сабаб - Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили бир миллиондан кўп фуқаросини қуллик ва эрксизлик шароитида мажбурий меҳнатга, яъни пахта ишларига мажбурлаб келганидир.

Ўзбекистонда мустақиллик йиллари аҳвол шунчалик ёмон эдики, мамлакат ҳар доим қулдорлик бўйича дунёнинг энг ёмон 5 давлатидан бири деб тан олинарди.

Янги халқаро ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон раҳбарияти сўнгги йиллари мажбурий меҳнатни камайтириш учун қадам ташламоқда. Ўзбекистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик қила бошлади.

Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам сўнгги пахта мавсумида 93 фоизи пахтакор ўз ихтиёри билан пахта даласига чиққанини айтган. Ташкилот талаба, ўқитувчи, шифокор ва ҳамширалар пахтага умуман жалб қилинмаганини урғулайди.

Болалар меҳнати борасида эса олдинги йилларда бўлганидек, хавотирга ўрин йўқлиги таъкидланган.

Бироқ халқаро қулдорлик кўрсатгичи ҳисоботининг қайд этишича, Ўзбекистон ҳали кўп иш қилиши керак.

Ўзбекистондан мажбурий меҳнат бўйича ҳали ҳамон бир бирига зид хабар ва далиллар келмоқда. Айрим ҳисоботларга биноан, мамлакатда бу йил ҳам пахтага мажбурий олиб чиқилган фуқаролар бор.

Ўзбекистоннинг Халқаро қулдорлик кўрсатгичида тушиб кетиши оортидан йирик ғарб ширкатлари томонидан ўзбек пахтасининг бойкоти ҳам бутунлай олиб ташланиши эҳтимоли йўқ эмас.

Яъни ўзбек пахтаси учун бозор ва харидор кенгаяди.

Танқидчилар Мирзиёев ислоҳотларининг чала эканлигини таъкидлаётган бўлса-да, Лекин ҳисоботдаги асосий хулоса шундай - марҳум Каримов даврида қул ҳолатига келтирилган Ўзбекистон халқини, бугун президент Мирзиёев озод миллатга айлантираётгани ҳақиқатга яқин.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek