Ўзбекистон, Россия: Мигрантларнинг бепул ёрдамчиси ва эмизикли она

Ҳуқуқшунос Зарнигор Омониллаева оналик таътилида бўлишига қарамай, Россиядаги меҳнат муҳожирларига бепул ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Юристнинг айтишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари асосан ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида маслаҳатлар сўраб қўнғироқ қилишади.

Россия ва миграция: Ўзбекистонлик миллиардерлар ҳам мигрантлар ҳақида қайғурадими?

Россия: Ўзбекистон ҳукумати юбораётган мигрантлар кўчада қолмоқда

Россия, мигрантлар: Оилавий муҳожир бўлиш осонми?

Шунингдек, хужжатлари жойида бўла туриб полиция маҳкамасида ноҳақ ушлаб турилган ҳолларда ҳам телефон орқали ёрдам кўрсатиб, муҳожирларни маҳкамадан чиқишига кўмаклашаяпти.

- Кейинги пайтларда муҳожир аёллар муаммоларига кўп дуч келаяпман. Афсуски, улар энг ҳимояга муҳтож қатлам. Жинсий зўравонлик, алданиш, қулликка тушиб қолиш каби оғир вазиятларда қолган хотин-қизлар мен ўйлаганимдан ҳам кўп экан. Улар билан ишлаш жуда қийин, тушкунликдаликлари сабабли салга йиғлаб юборишади. Уларни кўриб ўзимни ҳам ичим эзилиб кетади. Эҳтиёткор муомала қилиб, ёрдам беришга ҳаракат қиламан, - дейди Зарнигор Омониллаева.

Ёш она ва таътилдаги юрист нима учун оилавий шароитидан вақт орттириб, меҳнат муҳожирларига бепул ёрдам кўрсатаяпти? Би-би-си ўзбек хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳаёт навбатдаги жонли эфиримизни юристнинг уйидан ўтказди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.