Ўзбекистон, Афғонистон ва ўзбеклар: Ўзбекча тўн, ўзбекча чопонни чет эл пальтосига алишмайман

Агар, тўнчи суҳбатдошимизнинг сўзларига таянилса, ҳозир кунига 10-15 та ўзбекча тўн сотади.

Унга кўра, айниқса, сўнгги йилларда ўзбек тўнларига бўлган ҳавас ва қизиқиш ортиб бормоқда.

Ҳатто, яқинда Афғонистон биринчи вице-президенти генерал Абдулрашид Дўстумга ҳам тўн тикиб берган.

Бу машҳур тўнчи суҳбатдошимизга кўра, ўзининг ижод маҳсули генералга $300 АҚШ долларига тушган.

Сўз эса, Афғонистоннинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош шимолий Бахл вилоятидаги тўнчилар ва бозорлар ҳақида кетмоқда.

У кишининг айтишича, энг қиммат - ипакли тўннинг баҳоси ҳозир $300 АҚШ долларигача борса, энг арзони $20-$30 АҚШ доллари туради.

"Аммо харидордан нолимайман", - дейди тўнчи Абдулходий ака.

Суҳбатдошга кўра, ҳозир ўзбек тўнини чет эл пальтосига алишмайдиган инсонларнинг сони ортиб бормоқда.

Маҳаллий аҳоли ўртасида айнан ўзбекча тўн сўнгги йилларда энг яхши ва энг қадрли ҳадялардан бирига ҳам айланиб улгурган.

Ўзбекча тўнга бўлган бу каби ҳавас манзарасида битта маҳаллий бозорнинг ўзидаги тўнчилик расталарининг сони беш-олтитага етса, айни савдо билан шуғулланувчи дўконларнинг сони эса, юздан ортади.

Балхлик тўнчилар бутун Афғонистон шимоли ва шимоли-шарқи қолиб, ҳатто, пойтахт Кобулга қадар сотиш учун тўн жўнатишаётганини айтишади.

Суҳбатдошга кўра, оиласи азал-азалдан тўнчилик билан шуғулланиб келган.

Бундан ташқари, шахсий тижоратларига уйда ишсиз ўтириб қолган аёлларни ҳам жалб қилиб туришади.

Рўзғорларини тебратиш учун бироз пул ишлашларига имкон беришади.

Йилига мингтача тўн бозорга чиқаришади, анчагина буюртмалар олишади.

Тўндан ташқари, яктак, белбоғ, нимчалар ва беқасам ҳам сотишади.

Улар учун лозим бўлган матоларни асосан Хитойдан келтиришади.

Тўн ва яктакларини Ўзбекистонга кетаётган афғонлар совға тариқасида ўзлари билан бирга олиб ҳам кетишади.

Тўнчи Абдулходий ака билан Мозори Шарифдаги мухбиримиз Ҳаёт Шайбон суҳбатлашган.

Сиз-чи, ўзбекча тўнни чет эл пальтосига алишган бўлармидингиз?

Ҳозир Ўзбекистонда ўзбекча тўн ва чопонлар қанчалик оммабоп?

Кўринг ва ўз фикрларингиз билан ўртоқлашинг.

ESHAK ка муносабат: 'Ўзбекнинг дўпписи ва тўни олиб ташлансин'

Би-би-си Гаштак: "Ўрага тушдинг, гулдур-гуп"

Оливер Кан: 'Акрам ака ўлимидан чуқур қайғудаман'

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek