Россия,Ўзбекистон, миграция: Ўлим кўп, ватанга юбориш ҳамон муаммо...
Норасмий маълумотларга кўра, Россиядан Марказий Осиёга ҳар йили 7 ярим мингга яқин меҳнат муҳожирларининг тобути юборилади.
Уларнинг энг катта қисми ўзбекистонликларга тегишли.
Россияда қиш авжига чиқиши билан меҳнат муҳожирлари ўлими ҳоллари тобора кўпайиб бораётгани кузатилмоқда.
Ҳар хафтада кимнидир йўл-транспорт ҳодисаси сабабли, яна кимдир қурилишдаги бахтсиз ҳодиса, яна кимдир касалликдан вафот этаяпти.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Россияда қурбон бўлган мигрантларнинг жасадларини бепул олиб кетилиши ҳақида маълум қилган эди.
Бепул олиб кетилганлар матбуотда эълон қилинди ҳам.
Аммо Москвадаги мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилот бу тартиб ҳаммага бирдек эмаслигини айтмоқда.
Россия пойтахтидан уюштирган бу ҳафталик жонли мулоқотимиз айни шу мавзуга бағишланди.
Мулоқот Москвадаги мигрантлар учун бепул хизмат кўрсатувчи "Тонг жаҳони" нодавлат, нотижорат ташкилотидан узатилди.
Дастур бошловчиси Би-Би-Си Ўзбек хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳаёт.
Сиз бу борада нима дейсиз?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek