Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси: чорак миллион аёл четга чиқиб кетган

Ko'mir olayotgan ayollar Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook/Dima Qayum
Image caption Ko'mir olayotgan ayollar

Ўзбекистон нашрларининг Хотин-қизлар қўмитаси раисаси Танзила Норбоевага таяниб хабар тарқатишларича, 2018 йили 240 мингдан ортиқ аёл пул ишлаб топиш мақсадида хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлган.

"Ишсиз аёллар билан якка тартибда ишлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, яратилган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат-ахборот бериш ишлари қониқарсиз ташкил этилганлиги натижасида қарийб 240 минг нафардан зиёд аёллар ишлаш учун хорижий давлатларга чиқиб кетган", деб айтган Танзила Норбоева қўмитанинг 2014-2018 йиллардаги фаолияти сарҳисобига бағишланган ҳисоботида.

"Фарғона ва Наманган вилоятларида хотин-қизлар ўртасида ишсизлик даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу борада ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари томонидан олиб борилаётган ишлар ўзнинг самарасини бермаяпти. «Устоз шогирд» тизими асосида хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб этиш, касаначилик асосида ишга жойлаштириш борасидаги ишлар ҳам талаб даражасида эмас. Масалан, касаначилик асосида хотин-қизларни иш билан таъминлаяпмиз, лекин, улар оиласига даромат олиб келаяптими? ўз вақтида иш ҳақлари тўланаяптими? деган саволга ҳеч кимда жавоб йўқ", дея Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раҳбаридан иқтибос келтирган gazeta.uz веб-сайти.

Фото муаллифлик ҳуқуқи .
Image caption Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисаси Танзила Норбоева аёллар номига иш билан таъминланганини айтган

Норбоева хоним маърузасида маҳаллий масъуллар ишсиз аёлларнинг сонини кам қилиб статистик маълумот берганлари, қўмитанинг жойлардаги ўрганишлари эса аслида банд бўлмаган хотин-қизларнинг сони кўплигини кўрсатгани айтилган.

Шунингдек, республика идораларига "одамларни иш билан таъминладик" деб тақдим қилинган маълумот қоғоздагина эканини айтган Хотин-қизлар қўмитаси раисаси.

"Иш берувчи ташкилотлар томонидан касаначи аёлларга етарли буюртмалар берилмаяпти, натижада эса иш ҳақлари кам ҳисобланмоқда. Кўриниб турибдики, аёллар номига касаначилик асосида иш билан таъминланмоқда. Агар биз бандлик масаласида юқоридаги муаммоларни ҳал қилмасак, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш борасидаги ишлар ўзининг самарасини бермайди", — деган Танзила Норбоева.

"Жорий йилнинг ўзида бандлик дастурлари асосида яратилган иш ўринларига хотин-қизлар қўмиталари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланган 245 минг нафар ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди", деб айтган Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ