Ўзбекистон иқтисодида оқсаётган тўрт соҳа қайси?

Вашингтонда жойлашган Brookings Institution Ўзбекистон иқтисоди бўйича чуқур тадқиқот олиб борди ва мамлакат иқтисоди ривожланиши учун эътибор қаратилиши шарт бўлган тўртта жиҳатни санаб ўтди.

Институт ҳисоботида ёзилишича, Ўзбекистон иккинчи йилдирки бозор иқтисодиётига ўтиш йўлида ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати буйруқ ва назоратга асосланган иқтисоддан, бозорга асосланган иқтисодга ўтишга уринмоқда, аммо ишга лаёқатли миллионлаб аҳолининг иш билан таъминланмагани, ўрта бизнеснинг йўқлиги ва энергия соҳасидаги исрофгарчилик каби жиҳатлар иқтисод яхшиланишига тўсиқ бўлмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистонда ишсиз ёшлар кўп ва уларнинг сони ўсиб бормоқда. Аммо, дейилади унда, хусусий секторда иш ўринларини яратмагунча, уларнинг аксарини иш билан таъминлаб бўлмайди.

Шунингдек, ҳисоботда Ўзбекистон ўз иқтисодида мавжуд бўлган уникал ва йирик салоҳиятни ишга солмаётгани айтилади.

Батафсил видеолавҳамизда.

"Инвестиция киритайлик!" Нега инвесторлар кам келяпти?

Ўзбекистон: Ҳоким ўринбосарларига Malibu, депутатларга Apple

Ўзбекистон: Буюк келажак 2035 да келадими?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek