Ўзбекистон: 2018да йўқотганларимиз - Ҳалима Худойбердиева

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
2018да йўқотганларимиз: Ҳалима Худойбердиева

2018 йилда Ўзбекистон илм-фан, санъат ва адабиётда из қолдирган қатор шахсиятлар билан хайрлашган.

Улардан бири Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиевадир.

2018 йил орамиздан кетган ўзбеклар. Улардан нима қолди?

18 август куни ҳаётдан кўз юмган атоқли шоира ўзбек китобхонларига ўзига хос адабий мерос қолдирган.

Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Шароф Рашидов назарига тушган ва бошқа бир атоқли шоира Зулфия ардоқлаган Ҳалима Худойбердиева умрининг охирги 25 йилини тақиқлар остида ўтказган.

Унинг жамоатчилик ҳаётига қайтганига икки йил тўлмаганди.

Вафотидан бир неча ой аввал Би-би-си билан суҳбатда шоира Ислом Каримов даврини "қатағонлар даври" деб атаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek