Ўзбекистон: Мирзиёев коррупцияга қарши қандай курашмоқчи?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ўзбекистон: Мирзиёев, ислоҳотлар ва коррупция

Тошкентда 400 минг доллар билан қўлга тушган ҳоким ва Самарқандда сейфидан бир миллион доллар топилган вилоят раҳбари.

Яна бир неча юз ёки минг доллар пора билан ушланган ўрта бўғин мулозимлар.

Бош прокуратурага кўра, мамлакат бўйлаб 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистон: "Аввал ислоҳотни атрофингиздан бошланг, ҳурматли Президент"

Ўзбекистон: "Аввал ислоҳотни атрофингиздан бошланг, ҳурматли Президент"

Коррупция: Ўзбекистон энг ёмон йигирмаликда

Ўтган 2018 йилда Ўзбекистонда коррупцияга қарши олиб борилган курашнинг қисқа хроникаси ана шундай.

Аммо афтидан, 2019 йил бу борада янгиликларга янада бой бўладиган.

Янги йилнинг илк кунлари йирик коррупция ва бошқа жиноятларда айбланаётган собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров устидан маҳкама жараёни бошланган.

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида коррупцияга қарши аёвсиз курашиш ва яширин иқтисодни очиққа чиқаришга ваъда берган.

"Ҳозирда Ялпи ички маҳсулотда яширин иқтисодиётнинг улуши катта. Бу мамлакат ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Яширин иқтисодиёт улуши катта эканини депутатлар ҳам, бошқалар ҳам, ҳамма яхши билади", деган президент.

Бунинг ортидан Молия вазири Жамшид Қўчқоров соя иқтисодиётига қарши кураш дастури ишлаб чиқилаётганини айтган.

Иқтисодиёт вазирлиги ўтган йили эълон қилган рақамларга кўра, соя иқтисодиёти мамлакат умумий иқтисодиётининг ярмини ташкил этади, аммо мутахассислар аслида бундан ҳам кўплигини айтишади.

Бир вақтнинг ўзида Каримов даврида миллионлаб доллар маблағларни ўзлаштиришда айбланган Zeromax ширкатининг собиқ раҳбари Миродил Жалолов қамоқдан озод этилган.

Суд Жалоловни ЖКнинг 167-модда 3 қисм «а» банди («кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш») ҳамда яна қатор жиноятларни содир этишда айбдор деб топган.

Хабарларга кўра, суд Жалоловни 17 687 040 сўм (2 минг доллардан кўпроқ) миқдорда жаримага тортган.

Марҳум президентнинг тўнғич қизига тегишли бўлгани иддао қилинган Zeromax GmbH активлари 2008 йилда 4,5 миллиард долларга тенг деб баҳоланган.

Президент Мирзиёев коррупцияда айбланган собиқ бош прокурор устидан маҳкаманинг очиқ бўлишини айтганди, аммо суд жараённи ёпиқ ўтказиш ҳақида қарор чиқарган.

Каримов даврида Ўзбекистон дунёда энг кўп коррупция ботқоғига ботган давлатлар қаторидан ўрин олганди.

Хўш, Мирзиёев вазиятни ўзгартира оладими?

Коррупцияга қарши кураш борасида пухта ўйланган стратегия борми?

Ва ундан ҳам муҳими қонун олдида барча баробарми?

Навбатдаги жонли дастуримизда айни мавзуни Тошкентдан иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров ҳамда Прагадан сиёсатшунос Абдусами Раҳмоновлар билан муҳокама қилдик.

Лавҳани BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.