Ўзбекистон: Президент Қабулхонаси олдидаги жанжалга ким сабабчи?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Тошкентдаги Президент Халқ Қабулхонаси олдида жанжал

Тошкент шаҳар ИИБси 9 январь куни Президент Халқ Қабулхонаси олдида норозилик пикети ўтказган 4 аёлни ҳибсга олган.

Пикет ташкилотчиларидан хоразмлик Нафосат Оллошукурова 5 суткалик қамоқ, қолган аёллар эса, энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жаримага маҳкум этилган.

Аёллар бир неча ойдан буён маҳаллий амалдорлар устидан Тошкентдаги маҳкамаларга шикоят қилиб келишаётганди.

Ноҳақ ҳукмдан норози ота-оналар дўппосланди

"Президент қабулхонасидагилар тиланчилик қил, дейишди"

"Мирзиёевга шикоят қилаётганим учун босимга учрадим"

8 январь куни Фэйсбукка жойлаштирилган видеода пикет иштирокчиларидан бири ИИБ ходими ўзига қўл кўтарганини айтади.

Унда ходимларнинг аёллар қўлидан телефонни олиб қўйгани ва аёлларнинг "беринг телефонни, телефонни бер" деган овозлари эшитилади.

Аёллардан бири "президентимиз видеога олишга рухсат бериб қўйибди, президентни гапини сизлар қилмасаларинг, биз қиламиз, бўшатиб қўйсин бинони", - дейди.

9 январь кечга томон пойтахтнинг Яккасарой туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган аёлларнинг кейинги тақдири номаълум.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, сўнгги пайтларда Президент Қабулхонаси олдидаги аризачилар орасида норозилик ҳоллари кўпайган.

Аризачилар Президент маслаҳатчилари ва Қабулхона ходимларининг фаолиятидан шикоят қилиши айтилади.

Ҳуқуқбон Аъзам Турғуновнинг сўзларига кўра, Қабулхона мутасаддилари фуқароларнинг мурожаатларига бефарқ, ҳокимиятдан арз қилиб келган халқ эса милицияга топширилмоқда.

"Бу шармандалик", - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Лавҳани YouTube каналимизда томоша қилинг.