АҚШ қўшинларининг Суриядан чиқиш хабари ИШИДни илҳомлантириб юборди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШ қўшинларини Суриядан чиқариш хабари ИШИДни илҳомлантирдими?

АҚШ ҳарбийларининг Суриядан олиб чиқилиши тўғрисидаги хабар бу ерда ҳамон жанг олиб бораётган ИШИД аскарларини илҳомлантириб юборган. Президент Дональд Трамп Америка ИШИД устидан ғалаба қозонгани ва қўшинлар Суриядан тартибли равишда чиқарилишини айтган эди.

Бироқ Сурия тупроқларида жанг қилаётган АҚШ аскарлари ИШИД ҳали тўлиқ тор-мор келтирилмаганини айтмоқда.

Ироқ қўмондонларидан бирига кўра эса, АҚШ қўшинларининг чиқарилиш хабари ИШИД жангариларининг кўнглини кўтариб юборган.

"АҚШ қўшинларининг Суриядан чиқиш хабари ИШИДни илҳомлантириб юборди. ИШИД жангарилари Фирот дарёсининг шарқий қисмидаги ерларда ҳамон кучли. Уларнинг мавжудлиги минтақа учун жиддий хавфдир", -дейди Ироқ армияси қўмондони Генерал-майор Қосим Муҳаммади.

Сурия-Ироқ чегарасидаги ҳарбий базада жойлашган аскарлар ИШИДга қарши олиб бораётган жангларини гапириб беришди. Ушбу базанинг очилганига бир ой бўлди, бироқ 200 дан ортиқ Франция ҳамда Америка аскарларига уй бўлишга улгурган.

Президент Дональд Трампнинг АҚШ аскарларини Суриядан олиб чиқиш қарори ушбу аскарларнинг минтақадаги келажагини шубҳа остига олган.

2017 йилда Россия ҳарбийлари ҳам Президент Путинга Сурияда ИШИД гуруҳлари буткул йўқ қилингани ҳақида ҳисобот берган эди.

Суриянинг Фирот дарёси шарқий қисмидаги жанглар бу гуруҳ ҳали-бери осонликча таслим бўлмаслигидан дарак бермоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek