Мирзиёев ва Меркель нима ҳақда гаплашишди?

Президент Шавкат Мирзиёеев Берлинда Федерал Канцлер Ангела Меркель билан учрашган.

Учрашувда икки томонлама сиёсий мулоқот, иқтисодий ҳамкорлик ва Афғонистон масаласи муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Ангела Меркель "Германия Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлишга тайёр экани"ни изҳор қилган.

Ташрифни яқиндан кузатаётган Би-би-си мухбири Ибрат Сафо Мирзиёев ва Меркелнинг матбуот брифингида қатнашган ўзбекистонлик журналист Туронбек Қозоқовни суҳбатга тортди.

Лавҳадаги суратлар Туронбек Қозоқов ва Ўзбекистон Президентининг Матбуот Хизматига тегишли.

Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Ўзбекистон раҳбари Германия канцлери Ангела Меркель билан ҳам музокалар ўтказган.

21 январь куни Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кутиб олди.

Президент шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Бугун Ўзбекистон раҳбари Германия Канцлери Ангела Меркель билан ҳам музокаралар ўтказган.

Президент Мирзиёев матбуот хизмати хабарига кўра, 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги лойиҳалар бўйича келишувларга эришилгани қайд этилган.

Президентнинг илк ташрифи икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни жиддий мустаҳкамлаши ҳақида гап-сўзлар мамлакат оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz
Image caption Мирзиёевни расмийлар кутиб олган

Ўзбекистон раҳбари бир қатор бизнес доиралар билан ҳамкорлик ҳамда сармоялар мавзусида кўришиб, суҳбатлашиши режаланган.

Шунингдек, Ўзбекистон германияликлар учун янги йирик сайёҳлик манзилига айланишига ҳам умидлар боғланган.

Аммо, фаолларга кўра, ўзбек-немис муносабатлари тарихида коррупция ва инсон ҳуқуқлари ҳам муҳим рол ўйнаган, шундай экан, уларни ҳам кун тартибига киритиш лозим.

Халқаро Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights:Берлин Ўзбекистон билан алоқаларда инсон ҳақларига эътибор бериши керак

Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича директори Ҳю Вилямсонга кўра, Ўзбекистонда яқин-яқингача ҳам қийноқлар ива сиёсий мухолифатни қамоққа отиши билан машҳур эди.

Бу мамлакат инсон ҳуқуқлари ўнгланиши йўлида умид туғдирган кам сонли давлатлардан бири бўлди.

Мамлакатдаги инсон ҳуқуқларига доир абгор вазиятда йирик ижобий ўзгаришлар рўй берди.

Гарчанд, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳали ҳам рўй бераётган бўлса ҳам, ўнлаб сиёсий маҳбусларнинг озод этилган, мажбурий меҳнат ҳоллари қисқаргани муҳим ўзгаришлардир.

Аммо Ҳю Виллямсоннинг ёзишича, ҳали хурсанд бўлишга эрта. Эркин сайловлар ва демократия ҳақида ҳали баҳс ҳам бошлангани йўқ. Каримовнинг авторитар тизими ҳамон қудратда қолмоқда.

Президент Мирзиёевнинг ташрифи Германия канцлери ва президенти учун Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасида ижобий ўзгаришларини олқишлаш учун яхши имкониятдир.

Шунингдек, Германия Тошкент билан келажак муносабатларда инсон ҳуқуқлари масаласини урғулаши, сиёсий айбловлар билан қамоқда қолаётган минглаб инсонларнинг озод этилишини ҳамда интернетга тўсиқлар, фуқаролик жамиятига босимларни тўхтатишни талаб қилиши керак.

Берлиндан Ибрат Сафо Берлиндан хабар қилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek