Британия архиви: Каримов, Ротшильд ва Ўзбекистон олтинлари

Лондондаги Буюк Британия миллий архиви Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг 1993 йил ноябрида Британияга қилган ташрифига доир расмий ҳужжатларни ошкор қилган.

Унда британ дипломатларининг Ўзбекистон раҳбари ҳақидаги фикрлари, инглиз сармоядорларининг ўзбек олтинига қизиқиши, Каримов ва Назарбоев ўртасидаги рақобат ва марҳум президентнинг Россия билан боғлиқ хавотирларини кўрсатувчи муҳим тафсилотлар ўрин олган.

Мирзиёев ва Меркель нима ҳақда гаплашишди?

Франция ва Мирзиёев: Президент Ўзбекистонга қайтиб келди

Каримов даврида бекор қилинган сиёсатшунослик фанини Мирзиёев тиклади

Жумладан, таржимон Тони Бишопнинг ёзишича, Каримов Лондонга ташрифи чоғида британ томонининг инсон ҳуқуқларига унчалик катта эътибор қаратмагани уни мамнун қилган.

"Аминманки, Каримов ўзини инсон ҳақлари ҳақидаги саволлар билан безовта қилишмагани учун ҳам миннатдор бўлди", - дейилади ҳужжатларда.

Тони Бишоп Ўзбекистон раҳбарининг Россия билан боғлиқ хавотирлари ҳақида ҳам ёзади.

Унинг сўзларига кўра, Ислом Каримов руслардан шубҳаланган. Каримовнинг фикрича, русларнинг Ўзбекистонга ва шахсан унинг ўзига қарши душманона режалари бўлиши мумкин.

"Каримов ишонадики, ўзбеклар учун ягона нажот Россияга қарамликни камайтиришда".

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.