Ўзбекистон, дунё ва табу мавзулар: Бокиралик, эрнинг фамилияси ва ҳаммасига қайнона айбдорми?(18+)

Нега аёллар билан боғлиқ кўпдан-кўп мавзулар табу ҳисобланади?

Нега уларни матбуотда тилга олишга ҳам журъат қилинмайди?

"Мен "Келинг, гаплашайлик!", деган лойиҳани бошлаганим сабаби шуки, хотин-қизлар билан боғлиқ жуда кўп мавзулар бор. Аммо ҳали-ҳануз улар ҳақида очиқ гапирмаслик афзал кўрилади, бундай масалалар борлигини тилга олишга ҳам ҳаракат қилинмайди", дейди Би-би-сининг хотин-қизлар ишлари бўйича мухбири Феранак Амидий.

"Аёлларга боғлиқ масала ва муаммоларга ана шундай ёндашув Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Табу мавзулар ҳисоблангани боис биз - йирик оммавий ахборот воситалари журналистлари ҳам бу ҳақда гапиришга, бу мавзуларни катта матбуотда ёритишга ҳам журъат қилолмаймиз. Бу эса аёллар аудиториясини ўзини четга олишига, ўз муаммоларини матбуотга олиб чиқилишига интилмаслигига олиб келади. Улар ўзлари учун муҳим мавзуларни, "матбуот ёритишни истамайди", деган хулосага келадилар. Бу лойиҳани бошлаш билан биз хотин-қизларга айтмоқчимизки, "келинг, гаплашайлик! Ўз муаммоларингиз ҳақида гапиришдан тортинманг! Биз сиз ҳақингизда ўйлаймиз, биз сиз юзма-юз келаётган муаммолардан яхши хабардормиз", - деган муждани бермоқчимиз.

Кўпинча биз журналистлар, "муҳим янгиликларни, уруш мавзусини ёритишимиз керак, сиёсат муҳим мавзу", деб ўйлаймиз. Аммо ҳаёт фақат шу хабар, янгиликлардангина иборат эмас. Аёлларнинг саломатлиги, жинсий ҳаёти, аёлнинг бошқа аёл оила аъзоси ўртасидаги муносабатлар ҳам муҳим мавзулардир. Булар аёл ҳаётининг сифатига таъсир кўрсатадиган муҳим масалалардир. Агар биз аёлларга улар учун муҳим ҳисобланган мавзулар ҳақида гапиришларига имконият берсак, биз уларни ўйлантираётган муаммолардан хабардор эканимизни билдирсак, матбуот билан хотин-қизлар ўртасидаги "тўсиқни йиқитган" бўламиз. Улар матбуот ўзлари ҳақида қайғураётганини ҳис қиладилар. Аёллар билан биз - матбуот ўртасидаги ишонч кучаяди. Шунингдек, аёллар ўзини ўзини ифода қилиши учун хавфсиз, бехавотир минбар юзага келганини кўрадилар. Биз хотин-қизларга айтмоқчимизки: "Келинг, гаплашамиз!" лойиҳаси аёллар ўз фикр-мулоҳазаларини бирор бир хавотирсиз очиқ айтоладиган жой, деган муждани бермоқчимиз", - дейди Би-би-сининг Хотин-қизлар ишлари бўйича мухбири.

Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTubeдаги навбатдаги жонли дастури ушбу мавзуга бағишланди.

Дастур бошловчиси Феруза Раҳмон.

Жонли мулоқотимизда ўзбекистонлик гендер тенглик масалалари бўйича эксперт Ҳафиза Бўронова, узоқ йиллардан бери Россияда меҳнат муҳожирлигида банд асли ўзбекистонлик уч фарзанднинг онаси Зулфия Нуритдинова ва Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek