Эврил Турон: Пойтахтни Жиззахга кўчириш таклифини Ўзбек миллатини ўйлаб айтдим

Таниқли адиб Эврил Турон(Мамадали Маҳмудов) пойтахтни Тошкентдан Жиззах вилоятига кўчириш таклифини илгари сурди.

Ёзувчининг "Олтин ўлка" эссеси Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги - ЎзА веб-сайтида эълон қилинди.

"Ўзбекистон иқтисодий қудрат чўққисига чиққанда, Бошкентни мамлакатни нисбатан ўрталиғи бўлмиш - Жиззах ўлкасига кўчириш керак. Хусусан: Ғаллаорол-Булунғур туманлари оралиғидаги бепоён (Юқори нуқтагача) бўшлиққа. Аниғи: Помир тизмаларидан Ғўбдин тоғига қадар ястаниб ётган водийга, гўзал Зомин тоғлари этакларига, Боғдоннинг (Фориш, Фориш туманига Боғдон номи берилса, тарихий ҳақиқат тикланади) Қизилденгиз (Ҳайдаркўл) билан туташган ясси тоғлар оралиғидаги афсонавий чўлларга" деб ёзади Эврил Турон.

"Тошкент юртимизнинг энг четида қарор топган. Шу ноқулайлик билан бирга лойсувоқ кулбалар пала-партиш ва зич қурилган. Янги бинолар бунёд этиш учун уларни бузиш, кулба эгаларини яшаш жой билан таъминлаш лозим. Бунга қанча пул кетади? Менимча: миллиардлар...

Агар бошкент Ғаллаорол, Зомин ва ёхуд Боғдон ҳудудларида қурилса, миллиард-миллиард долларлар тежалади. Чунки бузиладиган уйлар йўқ. Ўнлаб Тошкент жойлашадиган бўш ва баҳаво гўзал ерлар мавжуд", деб ёзган ёзувчи.

Адибнинг пойтахтни кўчириш таклифи социал тармоқларда кенг баҳсу мунозараларга сабаб бўлди.

Айримлар фикрича, кекса ёзувчи раҳбарларга ёқиш мақсадида ушбу таклифни илгари сурган.

Ушбу фикрга муносабатини сўрадик Эврил Турондан.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ