Ўзбекистон, Бош прокуратура: Гулнора Каримова жазонинг қолган қисмини умумий тартибли колонияда ўтайди

Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўзига тайинланган жазони ўташ шартларини бузгани учун уй қамоғидан умумий тартибли колонияга кўчирилган.

Гулнора Каримованинг қизи Имон аввалроқ онаси "прокуротура" ходимлари томонида унинг уйидан куч билан номаълум манзилга олиб кетилганини маълум қилган эди.

Instagram даги саҳифасида Имон Каримова афтидан онаси Гулноранинг номаълум шахслар томонидан уйдан олиб чиқилаётгани акс эттирилган тасвирларни жойлаштирган ва ўнлаб фойдаланувчилар бу суратларни ўзаро бўлашган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси маълум қилади...

Фото муаллифлик ҳуқуқи Instagram Iman Karimova

Бош прокуратура тарқатган ахборотномага кўра, "жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 1972 йилда туғилган Каримова Гулнора Исламовнага 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган".

Аммо "инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганлигини эътиборга олган ҳолда, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Г.Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Озодликни чеклаш жазосини ўташ жойи этиб маҳкума Г.Каримованинг ўз танловига кўра, қизи Иман Каримованинг яшаш жойи белгиланган.

Шу билан бирга, маҳкума Г.Каримова зиммасига қонунчиликда назарда тутилган қатор чекловлар, шу жумладан, яшаш жойидан чиқиб кетмаслик, алоқа воситаларидан ва Интернетдан фойдаланмаслик ҳамда зарарни қоплаш мажбурияти юклатилган.

Маҳкума Г.Каримовага озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд жазонинг ўталмай қолган муддатини бошқа жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилган.

Лекин маҳкума Г.Каримова жазони ўташ даврида суд томонидан ўрнатилган чекловларни мунтазам равишда бузиб, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаган.

Хусусан, маҳкума Г.Каримова 2018 йил 22 ноябрь куни яшаш жойидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетган ҳамда жазони ўташ тартиби ва шартларини бузмаслик ҳақида огоҳлантирилган.

Огоҳлантиришга қарамасдан, Г.Каримова ўзига тегишли хулоса қилмасдан, жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузишда давом этган, хусусан:

мунтазам равишда алоқа воситаларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланган;

жиноят иши бўйича аниқланган ўзи томонидан етказилган зарарнинг қопланишига фаол тўсқинлик қилган.

Г.Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, 2019 йил 5 мартда жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган", дейилади ахборотномада.

Ўзбекистон, Каримова иши: Британиядан Гулнора Каримова мулкларини қайтариш сўралди

Ўзбекистон, Гулнора Каримова ва Швеция маҳкамаси: Телиа собиқ ижрочи раҳбари айбдор эмас

Zeromax туфайли куйган Германия компаниялари муаммоси "ҳал этилади"

Гулнора Каримова Президент Мирзиёевга "молиявий ва жисмоний" ёрдам бериш ниятини билдирди

Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг энг машҳур маҳкумаси

Фото муаллифлик ҳуқуқи social media
Image caption Muqaddam tarqalgan surat

Марҳум Ислом Каримовнинг қизи ҳали отаси тириклигидаёқ нафақат Ўзбекистон, балки халқаро саҳналарда ҳам танилиб улгурганди.

2008 йилдан буён Ўзбекистоннинг БМТ Женева идорасидаги элчиси бўлган Гулнора Каримова 2013 йилда Ўзбекистонга қайтган.

У пул ювиш айбларини рад этган.

Орада Тошкентдан олинган хабарлардан Гулнора Каримовага нисбатан ҳали президент отаси тириклиги чоғида, яъни 2015 йил 5 йилга озодликни чеклаш жазоси қўлланилгани маълум бўлган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси бу ҳақда орадан 2,5 йилча ўтиб маълум қилган.

Марҳум президентнинг тўнғич қизи солиқ тўлашдан бош тортиш каби айб билан бу каби жазога маҳкум этилганини билдирган.

Ўтган бир неча йил ичида АҚШ, Голландия, Швеция ва Швейцария ҳукуматлари Гулнора Каримовага нисбатан пул ювиш билан боғлиқ жиноят ишини тергов қилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek