Дин ва дунё: Румий – сўнмас қуёш, адоқсиз муҳаббат

Туркиянинг Кўнё шаҳрига қишин-ёзин сайёҳлар оқими тўхтамайди. Аксарият бу шаҳарга фақат бир мақсад билан келади: Ҳазрат Мавлоно зиёрати... Мусулмон, насроний, яҳудийнию буддавийни ё динсизларни ҳам бирдек ўзига тортадиган хилқат - Румийнинг жозибаси нимада?

"Бизга ва бутун инсонларда англатмоқни хоҳлаган нарса: севги ва у севгини бошқалар билан баҳам кўриш ва у севги билан яшамоқдир. Бутун китобларида севги севги севги.. Инсондаги менлик севгига айлантирилган. Тариқатимиз буюгининг англатганлари будир. 800 йил аввал нима деган бўлсалар ҳаммаси бу дунёда чиқяпти. Агар бу севги инсонларда бўлсайди ман айтаман, дунёда уруш бўлмасди", дейди Халқаро Мавлоно жамғармасидан Абдурраҳмон Недим.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Радий Фишнинг "Жалолиддин Румий" романида аллома вафоти билан боғлиқ лавҳада шундай сўзлар битилади: "Турклар ва хуросонийлар, юнонлар ва арманлар, насоралар ва яҳудийлар - ҳамма шоир билан видолашишга келган, ҳар ким ўз русумида алвидо айтарди".

Ислом олами: "Бутун ишқлар илоҳий ишққа кўприкдир…»

Ҳайитликка китоб: Дунё донолари Муҳаммад пайғамбар (САВ) ҳақида нима дейди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Дунё Румийсиз 8 аср яшади. Аммо бугун ҳам Жалолиддин Румий-Балхий зиёратига келгувчилар охири кўринмайди...

Улар орасида мусулмон ҳам, насроний ҳам, буддавий ҳам, худосиз ҳам бор...

"Маълум, инсон бир бадан бир руҳдан иборат. Баданни пул билан озиқлантирамиз. Энг кўп пули бўлган, энг яхши озиқланган ва истаганини қила оладиган киши ҳам бир изланишда. Чунки унинг руҳи оч. Мавлавийлик, Ҳазрати Мавлоно бизга Қуръон оятларидан ва ҳадислардан чиқарган мағзни, ҳузурга қандай қовушиш мумкинлиги, қандай саодатли бўлиш мумкинлиги формуласини беради. Яъни, моддий ҳаёт билан маънавий ҳаёт мутаносиблигини тополсак, ҳузурга қовуша оламиз ва айни ҳузурни атрофга ёя оламиз. Шу сабабдан ҳам, энг кўп изланган сўз Ҳазрати Мавлононинг сўзларидир", дейди Румийнинг 22 авлод набираси Эсен Чалабий.

Гулсевар Замон лавҳаси

Тасвирчи: Ўзгур Арслан

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek