Ўзбекистон: Прокуратура тадбиркор ҳимоячиси эмас деган хулосага келиндими?

O'zbekiston prokuraturasi xodimi Фото муаллифлик ҳуқуқи uza.uz

Марҳум президент Ислом Каримов бошқаруви йилларида ҳам, Президент Шавкат Мирзиёев қудратга келганидан кейин ҳам Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида прокуратурага кўплаб вазифалар топширилган.

Амалда эса бизнес билан шуғулланмоқчи бўлган оддий ўзбекистонликлар ҳокиму прокурор, милиционеру солиқчининг ноқонуний амалларидан зада бўлганлар, ўз ватанида тадбиркорлик билан шуғулланишдан кўра Россияга иш излаб кетишга мажбур бўлган ва бугун ҳам шундай бўлмоқда.

Собиқ бош прокурор иши бўйича 21 киши қамоққа олинди

Ў"Агар, Бош прокуратура ҳам қонунни бузса-чи?.."

Прокуратура Мирзиёев назарига тушган тадбиркорни 8 йилга қаматтирди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 март куни имзолаган фармонидан, прокуратура Ўзбекистонда эркин тадбиркорликнинг ҳимоячисига айланмади, деган хулосага келинганини англаш мумкин.

Тадбиркорликка бағишланган фармон прокуратура тизимида қарийб 1200 ходимни қисқартиради.

Президент фармони "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" деб номланади.

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабарига кўра, янги фармонга мувофиқ Бош Прокурорнинг икки ўринбосари штати қисқартирилади.

Бош Прокуратуранинг президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси, Прокуратура тизимидаги тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармалари, солиқ ва тадбиркорликка оид бошқармаларни ҳам қисқартиришга қарор қилинган.

Ўзбекистонда бандлик жуда ўткир муаммо. Ҳар йили ярим миллиондан зиёд ёш йигит-қиз мустақил ҳаётга қадам қўймоқда. Давлатга боқиманда бўлишни истамай ўз томорқаси, чорваси билан оиласини боқаётган инсонлар кўп. Ўзбекистондаги даромади етарли бўлмагани учун 2018 йили Россияга иш излаб кетганларнинг сони 4 миллиондан ортгани хабар қилинди.

Президент Мирзиёев аҳоли бандлиги йўлида ёшларга мўлжалланган, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ислоҳотларни бошлади, давлат органлари оддий одамларнинг турмушини яхшилаш мақсадидаги ҳар қандай ташаббусларга кўмаклашиши лозимлигини доим урғуламоқда. Оддий ўзбекистонликлар бойиса, давлат ҳам бойишини кўп бор такрорламоқда.

Бироқ ҳамон жойларда мансабдорлар бир оилани боқаётган боғнинг мевали дарахтларини кесиб ташламоқдалар, 4-5 кишининг қозонини қайнатиб турган ошхона, дўконча ва Paynet нуқтасини бузмоқдалар. Бу амаллар гўё ҳудудни обод қилиш истаги билан, давлат раҳбариятининг топшириғи ижроси сифатида тақдим қилинмоқда. Маҳаллий тўраларнинг бундай бедодликларига прокуратура ҳуқуқий баҳо бергани хабарлари деярли кузатилмайди.

Бундан кейин прокурорнинг "ўзимнинг кичик бизнесимни бошламоқчи эдим" деган оддий одамга нисбатан муносабати ўзгарармикан?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ