Ўзбекистон ва дунё: Ўзбекларни чақир, ахлатни тозаласин!

"Россияда Ўзбекларнинг имиджини кўтариш устида ишлашнинг вақти келди. Бу масалага Ўзбекистон ҳукумат даражасида эътибор қаратиш лозим", - дейди Би-Би-Си ўзбек хизмати билан суҳбатда Чингиз Айтматовнинг "Чегарасиз мулоқот" халқаро фонди раҳбари Фарҳод Устажалилов.

Асли ўзбекистонлик Фарҳод Устажалилов Москва ва Мюнхенда яшайди.

Сафарлар пайтида ҳам, аэропортда, кўча-кўйда Ўзбекларга паст назар билан қараш ҳолатлари ўзининг эътиборини тортганини айтди Фарҳод Устажалилов.

- Мактабда рус ота-оналар фарзандига "Яхши ўқи, бўлмаса Ўзбекка ўхшаб кўча супурасан", деганини ўзим эшитдим", - дейди Устажалилов.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ