Ўзбекистон: Paynet асосчиси Ботир Орифжонов тадбиркорлик ва бепул таълим лойиҳаси ҳақида

Ўзбекистонда Paynet тўлов тизими ва LeBazar интернет дўконига асос солган таниқли тадбиркор Ботир Орифжонов Лондонда нотижорий лойиҳасини тақдим қилмоқда.

Унинг Khan Academy билан амалга ошираётган лойиҳасига кўра, ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ўзбек тилида интернетдан бепул таълим олишлари мумкин бўлади. Орифжоновга бунинг учун 500 минг доллар зарур ва бу маблағни йиғишда у хорижда яшаётган, ҳамда Ўзбекистондаги таълим соҳасига бефарқ бўлмаган юртдошларининг саҳийлигига қисман таянмоқда.

Ибрат Сафо ундан мазкур бепул таълим воситаси қандай ишлаши, Paynet тизимини амалга ошириш нақадар осон бўлгани, ҳамда Ўзбекистон иқтисоди учун яна қандай ислоҳотлар зарур экани ҳақида сўради.

Ўзбекистон Молия вазири: "Молия соҳасида қилганимиздан кўра, қилишимиз керак бўлган ишлар кўпроқ"

"Ғарб сармоядорлари Ўзбекистонда Россия бизнеси устиворлигидан хавотирдалар"

"Инвестиция киритайлик!" Нега инвесторлар кам келяпти?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek