Ўзбекистон, Тошкент: Шавкат Мирзиёев тўнғич қизи ҳам ишга олинди

Саида Мирзиёева Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook/komilallamjonov

Расмий хабарларга кўра, Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланган.

Бу ҳақда агентлик Бош директори вазифасини бажарувчи президент Мирзиёев собиқ матбуот котиби Комил Алламжоновнинг ўзи ҳам хабар берган.

У шахсий "Facebook" аккаунтидаги мазкур хабарига Саида Мирзиёеванинг суратини ҳам илова қилган.

Президент Мирзиёев тўнғич қизининг ёши, шу пайтгача қай бир ишда ишлаб келаётганига оид аниқ маълумотлар кенг матбуотга имконли эмас.

Саида Мирзиёева оилали, бир ўғил ва бир қизнинг онаси.

Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook/komilallamjonov

Сўнгги тайинловлар ҳақида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида бугун, 12 апрел куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш чоғида маълум бўлган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ўзи ҳам Президент Администрацияси қошида яқинда ташкил қилинган.

Комил Алламжанов хабарида айтилишича, мазкур йиғилишда Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этишган.

Йиғилишда, "Ҳукумат ва Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорликни кучайтириш, ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тизимли ишларни ташкил қилиш, давлат органларининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг нуфузини ошириш, Агентлик тизимига маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб этиш, матбаа ва ноширлик, кутубхоначилик соҳасини замонавий ускуналар билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинган".

Аён бўлишича, айни шу йиғин чоғида иштирокчилар ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилган.

Комил Алламжонов Агентлик директори вазифасини бажарувчи, Ходжиметов Авазбек биринчи ўринбосари, Мирзиёева Саида ҳамда Ғайрат Бозоровлар директор ўринбосарлари этиб расман тасдиқланган.

Айни шу мазмундаги билдириш Комил Алламжонов "Facebook" саҳифасидаги хабар охиридан жой олган.

Ўзбекистон президентининг кичик қизи - Шаҳноза Мирзиёева эса, 2017 йил декабрида Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган ва ҳозиргача худди шу лавозимда ишлаб келади.

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ҳам худди ўша йили мамлакатда янги ташкил қилинган ҳукумат идораси бўлади.

Президент Мирзиёевнинг яна Алишер исмли ўғли борлиги маълум. Аммо у ҳали мактаб ўқувчиси.

Ўзбекистон: Мирзиёев собиқ матбуот котиби Алламжонов агентликни бошқаради

Мирзиёев матбуот хизмати Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида фильм олди

Президент Мирзиёевдан кейин Бош вазир ҳам эътибор қаратди, чора кўрилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи FACEBOOK/ALLAMJONOV

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарор шахсан мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўзи томонидан берилган ва шу йилнинг 2 феврал куни эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани эса, ўтган йил ноябр ойида хабар берилган.

Янги лавозимида Саида Шавкатовна Мирзиёеванинг зиммасига айнан қандай вазифалар юкланиши тафсилотлари жорий пайтда маълум эмас. Бу расмий хабарларда очиқланмаган.

Хабарларга кўра, у Ўзбекистоннинг чет элларда ижобий имижини шакллантиришга масъул бўлади.

Ўтган икки йил ичида кенг матбуотга имконли бўлган суратларда Саида Шавкатова Ўзбекистон президенти ва биринчи хонимининг АҚШга расмий сафари ва айрим хорижий давлат раҳбарларининг ўз рафиқалари билан пойтахт Тошкентга ташрифи чоғида онаси Зироатхон Ҳошимовага ҳамроҳлик қилаётгани кўрилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek